Қирғизистонда 24 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида коронавирус юқтириб олган 24 киши қайд қилинди. Бу ҳақда  7-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ноиби Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Усўнбаевни айтишича, беморлар Норин вилоятида – 12 киши, Бишкекда – 2  киши, Чуй вилоятида 4-киши, Ўш вилоятида 3-киши, Жалолобод вилоятида 3-киши қайд этилган.

Бир сутка ичида 23 бемор соғайиб чиқди.

Умумий ҳолатда 7-майда Қирғизистонда коронавирус 895 инсондан аниқланди, улар орасида 12 бемор вафот этди, 637 бемор соғайиб чиққан.

Қирғизистонда коронавирус билан оғриган беморлар жадвали

895 кишининг 224 нафари тиббиёт ходимларидир, уларнинг 161  нафари соғайиб чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ