Новкендаги сув тошқини 50дан ортиқ қўйни оқизиб кетди

5-майда Новкен тумани Қизилтув овулида қисқа вақт давомида ёққан ёмғир натижасида 12 уй ҳовлисини сув қоплаб, 53 қўйни оқизиб кетган. Бу ҳақда фақулотда вазиятар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотда келтирилишича, овул аҳлига кўмаклашиш учун 32 қутқарувчи жалб қилиниб, 11 турар жойнинг ҳовлилари батамом тозаланган. Қолган бир уйнинг ва суғот каналини тозалаш ишлари бугун ҳам давом этмоқда.

Сел суғот каналидан тошиб яшилча экилган, экин майдонларини ҳам қоплаган. Бундан ташқари Моси овул ҳудудидаги Беш-Ёғоч овулидаги 15 уйнинг ҳовлисини қоплаган. Табий офатдан жабрланганлар қайд қилинмаган. Ҳозирда келтирилган молиявий зарарлар ҳисобланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ