Ўзганлик 100 ёшли аёл Қирғизистон фуқаролигини тасдиқловчи паспортни олди. Бу ҳақда 8-май куни Давлат қайд этиш хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Саломатхон Маллабекова Қирғизистон фуқароси эканини тасдиқловчи ҳужжатни 46 йилга кечикиб олди. Бунга унинг туғилганлиги, никоҳ гувоҳномалари ва бошқа ҳужжатлари йўқлиги сабаб бўлган.
Маллабекова 1920-йили Ўзганда туғилиб, умр бўйи шу ерда истиқомат қилиб келмоқда.
Давлат қайд қилиш ҳизмати маҳаллий бўлимининг ҳодимлари ўз ҳисобидан унинг ҳужжатларини тиклаб беришга кўмаклашиб, ID карта беришди. Паспорт байрамона кайфият билан совға саломлар билан топширилди.
Бир аср умр кўраётган Саломатхон Маллабекованинг олти ўғил ва қизи, 28 невараси, 106 нафар эвараси ва 61 нафар чевараси бор.
Мустақиликдан сўнг фуқаролик паспорти 1994-йилда берила бошланган, унгача собиқ иттифоқнинг паспорти берилар эди.