Қирғиз-тожик чегарасида ўқ отилди

8-май куни қирғиз тожик чегараси ҳудудида қуролли тўпалон бўлди. Бу ҳақда чегара хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, воқеа Боткен туманинг Чек ҳудудида қайд қилинган. у ерда икки халқ аҳолиси ўртасида 50 сотих ер майдонини талашишган.

Икки томонда ҳам 30-40 кишидан бир-бирига тош улоқтиришган, натижада бир Қирғизистон фуқароси бошидан жароҳат олган. Тўпалон пайтида ов қуролидан ўқ отилган. Вазиятнинг таранглашмаслиги учун Қирғиз ва Тожик чегарачилари эслатма тариқасида осмонга ўқ отишган.

Бироқ кўшни давлатнинг чегарачилари кутилмаганда қирғиз чегарачилари томонга миномётдан оқ чиқарган. Ҳозирда қирғиз-тожик чегара ҳудудидаги вазият таранглигича қолаётгани айтилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ