Қирғизистонда бир сутка давомида тожливирус юқтириб олган 11 инсон қайд этилди. Бу ҳақда 8-майда соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Усўнбаевнинг айтишича, уларнинг беш нафари Бишкек шаҳрида, уч нафари Чуй вилоятида ва Жалолобод вилоятида уч нафар.

Бир сутка давомида 13 бемор шифо топди.
Умимий ҳолатда 8-май куни Қирғизистонда тожливирус 906 кишидан топилди, улар орасида 12 киши вафот этган, 659 бемор соғайиб чиққан.
906 нафар инсоннинг 226 нафари тиббиёт ҳодимларидир, уларнинг 163 нафари соғайди, бир нафари вафот этган.