Қирғизистонда суд Temirov LIVE журналистини икки йилдан сўнг озод қилди

Бишкек шаҳридаги Ленин туман суди 23 март куни Temirov LIVE ва «Айт, айт десе» медиа-лойиҳалари раҳбари Махабат Тажибек қизини колониядан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. У икки йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда сақланаётган эди. Бу ҳақда АКИpress нашри Бишкек шаҳар суди матбуот хизматига таяниб хабар берди. Унинг турмуш ўртоғи Болот Темировнинг айтишича, Тажибек қизи мамлакатни тарк этмаслик тўғрисидаги тилхат…

Батафсил...

Президент Садир Жапаров Ҳайит намозида иштирок этди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 20 март куни муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан ўқилган Ҳайит намозида иштирок этди. Бу ҳақда президент маъмурияти билдирди. Байрам намози Бишкекдаги Турдакун Усубалиев номидаги Эски майдонда минглаб Қирғизистон фуқаролари иштирокида ўқилди.

Батафсил...

1-апрелдан тиббиёт ходимлари маошлари кўпаяди

Президент матбуот котиби минимал иш ҳақининг ошишига мисол келтирди. Яқинда университетни битирган ва эндигина иш бошлаган ёш шифокорлар 13 581 сом оладилар; апрелдан бошлаб уларнинг маоши 35 248 сомни ташкил қилади. Қўшимча тўловлар, масалан, иш стажи учун бонуслар ўз кучида қолади. Узоқ ва баланд тоғли ҳудудларда ишлашни истаган шифокорлар ўртача 30% қўшимча иш ҳақи оладилар. Улар шунингдек, «Шифокор депозити» дастури…

Батафсил...

Президент Садир Жапаровнинг Рамазон ҳайити байрами билан табриги

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 20 март куни Қирғизистон халқини Расазон ҳайити байрами билан табриклади. “Азиз мусулмонлар! Сизларни муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман! Муборак Рамазон ойи ҳар бир мусулмон учун маънавий покланиш, сабр-тоқат ва хайрия ойидир. Бу даврда одамлар ўз эътиқодларини мустаҳкамлайдилар, бир-бирларига яхшилик қилишга интиладилар ва муҳтожларга ёрдам бериш, меҳр-оқибат ва адолат каби олижаноб қадриятларни қадрлайдилар. Бундай…

Батафсил...

Ўш шаҳрида тиббиёт марказининг қурилиш сифати текширилди

Ўш шаҳрида тиббиёт марказининг қурилиш сифати текширилди. Бу ҳақда Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, Ўш шаҳридаги Алимбек Датка кўчасида “Ош клиникаси” МЧЖ томонидан қурилаётган тиббиёт марказида муҳандислик-техник текширув ўтказилди. Текширув давомида мутахассислар объектнинг лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқдилар, бино конструкцияларининг ишончлилиги ва сейсмик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳоладилар. Натижада қурилишнинг техник ҳолати бўйича…

Батафсил...

Ўшда тўрт эгизак туғилди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, чақалоқлар 12 март куни Ўш вилоят туғруқхонасида туғилган. 26 ёшли аёл ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида муддатидан олдин келган. Бу унинг биринчи туғруғи. Бир ўғил ва уч қизнинг вазни 1830, 1815, 1520 ва 1500 граммни ташкил этди. Вилоят туғруқ стационари директори она ва чақалоқларнинг аҳволи қониқарли эканлигини, улар 23 март куни уйга чиқарилишини айтди.

Батафсил...

Бақит Торобаев янги лавозимга тайинланди

Бакит Торобаев янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар берди. Маълумотга кўра, Бакит Торобаев Президентнинг махсус топшириқлар бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Шуни таъкидлаш жоизки, у жорий йилнинг 24 февралида Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимидан озод қилинган эди.

Батафсил...

Чорвалар касалликларга қарши эмланмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3-6 ойлик урғочи бузоқлар бруцеллёзга қарши эмланаётгани, қорамоллардан қон олиниб, касалликни текшириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берди. «Итлар ва мушуклар қутуришга қарши эмланмоқда ва эхинококкозга қарши гельминтлардан тозаланмоқда. Қўй ва эчкилар чечак ва бруцеллёзга, қорамоллар эса шарп, куйдирги ва қорасонга қарши бюджет ҳисобидан эмланмоқда», -дейилади хабарда. Ветеринария дори-дармонларини сотиб олиш учун бюджетдан 135 миллион сом ажратилган.

Батафсил...

ЎшДУнинг Тиббиёт Клиникасида юракка TAVI операцияси амалга оширилди

Ўш Давлат Университети тиббиёт клиникасида 72 ёшли беморга биринчи маротаба TAVI юрак операцияси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати билдирди. Операцияда марказ жарроҳлари билан бир қаторда Россиядан келган мутахассислар ва маҳаллий хусусий клиникаларнинг шифокорлари иштирок этишди. Рентгенолог Олег Крестянинов клиника мутахассисларининг профессионаллигини юқори баҳолади. «Клиника жамоаси юқори малакали мутахассислардан иборат. Улар тиббий ускуналарни ўзлаштирган ва операцияларнинг кўп қисмини…

Батафсил...

Қирғизистон тақиқи ва қиммат ем: Ўзбекистон гўшт бозорини нима қутқаради?

Қирғизистон ҳукумати 9 мартдан бошлаб қорамол, йилқи ва қўй-эчки экспортига қўйилган тақиқни яна ярим йилга чўзди. Бу қарор Ўзбекистон гўшт бозорига бевосита таъсир қилади — мамлакат йиллар давомида қорамолни асосан қўшни давлатдан олиб келган. Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Қирғизистондан мол экспортининг 98 фоизи айнан Ўзбекистонга тўғри келган. Қорамол экспортига тақиқ дастлаб ўтган йилнинг августида, Қирғизистоннинг ўзида гўшт нархи…

Батафсил...

Ўшда Литванинг фахрий консуллиги очилди

Бугун Ўшда Литва фахрий консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президентининг вилоятдаги вакиллиги хабар берди. Тадбир доирасида президент вакили Аманкан Кенжебаев Литва бош консули Шаруне Кубилиуте ва фахрий консул М. Орумбаев билан учрашди. Кенжебаев М. Орумбаевни Ўшдаги Литва фахрий консули этиб тайинлангани билан табриклади ва бу қадам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашини таъкидлади. Литва томонига Ўш вилоятининг инвестиция имкониятлари,…

Батафсил...

Ўш-Литва: инвестиция ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади

Бугун, 12 март куни Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова Литванинг Қирғизистондаги бош консули Шаруне Кубилиуте, унинг маслаҳатчиси Эдуард Мажул ва Ўшдаги фахрий консул Медербек Орумбаев билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм, таълим, рақамли хизматлар ва яшил энергия соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, улар Медербек Орумбаевни Литванинг Ўшдаги фахрий…

Батафсил...

Ўшда инсон ҳаётига хавф туғдирадиган каналлар қирғоқлари тўсилади

Ўш шаҳар раҳбари Жанарбек Акаев Курманжан-Датка ва Манас-Ата муниципал ҳудудий кенгашларидан ўтувчи Увам ва Яккалик каналларининг ҳолатини жойида текширди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Мэр тегишли хизматларга аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида каналлар қирғоқларини зудлик билан тўсиш ва тартибга келтиришни буюрди. Шу билан бирга канал қирғоқлари бўйлаб яшовчи аҳоли билан ҳам учрашиб, яқин орада хавфсизлик талабларига мувофиқ янги тўсиқлар ўрнатилишини…

Батафсил...

Ўш вилоятида 136 мингдан ортиқ «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилади

Бу йил Ўш вилоятида жами 136 642 та «ақлли» ҳисоблагич ўрнатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Жаҳон банки кўмагида амалга оширилмоқда. Туманлар бўйича кўрсаткичлар: Новқат тумани – 51 640 та (энг катта рақам); Қорасув тумани – 46 319 та; Алай тумани – 14 194 та; Қора-Кулжа тумани – 13 060…

Батафсил...

Аравон туманида мобил диагностика мажмуаси иш бошлади

Ўш вилоятининг Аравон туманида маҳаллий аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказадиган мобил кўп диагностика мажмуаси иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, мажмуа туманда тахминан 3 ой давомида ишлайди, шундан сўнг у Норин вилоятининг Қўчқор туманига юборилади. Мобил мажмуа аҳолига бепул ва қулай шароитларда мутахассислар билан маслаҳатлашувлар, даволаниш ва турли диагностика текширувларидан ўтиш имконини беради. Аравон туманида…

Батафсил...

Парламент Қирғизистон МСК аъзолари сонини қисқартириш ташаббусини маъқуллади

Парламент Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини қисқартириш ташаббусини маъқуллади. Ушбу қарор бугун Жогорку Кенеш (Қўшма парламент) йиғилишида “Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришларни биринчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинди. Ҳужжат депутатлар гуруҳи томонидан тайёрланган. Депутат Нурбек Сидигалиевнинг сўзларига кўра, конституциявий қонун лойиҳасида Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини 12 тадан 7 тагача қисқартириш кўзда…

Батафсил...

Ўш мэри Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчисини қабул қилди

11 март куни Ўш шаҳар мери Жанарбек Акаев Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Николас Боулер билан учрашди. Бу ҳақда мэриядан хабар қилишди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, спорт, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва инвестиция имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шаҳар рахбари Британия экспорт молиялаштириш агентлиги UKEF (UK Export Finance) билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Агентликнинг молиявий кўмагида шаҳар…

Батафсил...

Ўшга инвестицияларни жалб қилиш: шаҳар мэри тадбиркорлар билан учрашди

Ўш мэри Жанарбек Акаев шаҳардаги бизнес вакиллари билан учрашиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, шаҳар рахбари Президент Садир Жапаров томонидан қўйилган вазифалар доирасида Ўшда инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес учун шароит яратиш бўйича ишлар кучайтирилаётганини таъкидлади. Йиғилишда тадбиркорлар ўз таклифларини билдириб, баъзи муаммоларни кўтардилар. Мэр кўтарилган…

Батафсил...

Ўшда тиланчиликка қарши рейд бошланди

Ўш шаҳрида “Тиланчилик” рейди бошланди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотга кўра, милиция ходимлари йўлларда тиланчилик қилиб, транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилаётган фуқароларга, шунингдек, Рамазон айтиш баҳонасида умумий овқатланиш муассасаларида пул сўраган ўсмирларга қарши профилактика чораларини кўрмоқда.

Батафсил...

«Ўш Cити» савдо маркази қурилиши бўйича янги йўл харитаси ишлаб чиқилади

“Ўш Cити” лойиҳаси доирасида қурилаётган IТ-шаҳарчаси ҳудудидаги “Ўш Cити” савдо маркази биносининг пойдевори ва рамкасини лойиҳалашда арматура бўғинларида қўлланиладиган янги технологик усуллар техник йиғилишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, шунингдек, йиғилишда пайдо бўлаётган техник муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли таклифлар кўриб чиқилди. Учрашув якунида институт ва компаниялар лойиҳа учун махсус йўл харитасини ишлаб чиқиш…

Батафсил...
1 2 3 4 5