Президент Садир Жапаров Ҳайит намозида иштирок этди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 20 март куни муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан ўқилган Ҳайит намозида иштирок этди. Бу ҳақда президент маъмурияти билдирди. Байрам намози Бишкекдаги Турдакун Усубалиев номидаги Эски майдонда минглаб Қирғизистон фуқаролари иштирокида ўқилди.

Батафсил...

1-апрелдан тиббиёт ходимлари маошлари кўпаяди

Президент матбуот котиби минимал иш ҳақининг ошишига мисол келтирди. Яқинда университетни битирган ва эндигина иш бошлаган ёш шифокорлар 13 581 сом оладилар; апрелдан бошлаб уларнинг маоши 35 248 сомни ташкил қилади. Қўшимча тўловлар, масалан, иш стажи учун бонуслар ўз кучида қолади. Узоқ ва баланд тоғли ҳудудларда ишлашни истаган шифокорлар ўртача 30% қўшимча иш ҳақи оладилар. Улар шунингдек, «Шифокор депозити» дастури…

Батафсил...

Президент Садир Жапаровнинг Рамазон ҳайити байрами билан табриги

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 20 март куни Қирғизистон халқини Расазон ҳайити байрами билан табриклади. “Азиз мусулмонлар! Сизларни муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман! Муборак Рамазон ойи ҳар бир мусулмон учун маънавий покланиш, сабр-тоқат ва хайрия ойидир. Бу даврда одамлар ўз эътиқодларини мустаҳкамлайдилар, бир-бирларига яхшилик қилишга интиладилар ва муҳтожларга ёрдам бериш, меҳр-оқибат ва адолат каби олижаноб қадриятларни қадрлайдилар. Бундай…

Батафсил...