Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3-6 ойлик урғочи бузоқлар бруцеллёзга қарши эмланаётгани, қорамоллардан қон олиниб, касалликни текшириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берди. «Итлар ва мушуклар қутуришга қарши эмланмоқда ва эхинококкозга қарши гельминтлардан тозаланмоқда. Қўй ва эчкилар чечак ва бруцеллёзга, қорамоллар эса шарп, куйдирги ва қорасонга қарши бюджет ҳисобидан эмланмоқда», -дейилади хабарда. Ветеринария дори-дармонларини сотиб олиш учун бюджетдан 135 миллион сом ажратилган.
Батафсил...