Ўшга инвестицияларни жалб қилиш: шаҳар мэри тадбиркорлар билан учрашди

Ўш мэри Жанарбек Акаев шаҳардаги бизнес вакиллари билан учрашиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, шаҳар рахбари Президент Садир Жапаров томонидан қўйилган вазифалар доирасида Ўшда инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес учун шароит яратиш бўйича ишлар кучайтирилаётганини таъкидлади.

Йиғилишда тадбиркорлар ўз таклифларини билдириб, баъзи муаммоларни кўтардилар.

Мэр кўтарилган масалалар кўриб чиқилишини айтди ва тегишли хизматларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ