Ўш шаҳрида тиббиёт марказининг қурилиш сифати текширилди

Ўш шаҳрида тиббиёт марказининг қурилиш сифати текширилди. Бу ҳақда Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, Ўш шаҳридаги Алимбек Датка кўчасида “Ош клиникаси” МЧЖ томонидан қурилаётган тиббиёт марказида муҳандислик-техник текширув ўтказилди. Текширув давомида мутахассислар объектнинг лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқдилар, бино конструкцияларининг ишончлилиги ва сейсмик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳоладилар. Натижада қурилишнинг техник ҳолати бўйича…

Батафсил...

Ўшда тўрт эгизак туғилди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, чақалоқлар 12 март куни Ўш вилоят туғруқхонасида туғилган. 26 ёшли аёл ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида муддатидан олдин келган. Бу унинг биринчи туғруғи. Бир ўғил ва уч қизнинг вазни 1830, 1815, 1520 ва 1500 граммни ташкил этди. Вилоят туғруқ стационари директори она ва чақалоқларнинг аҳволи қониқарли эканлигини, улар 23 март куни уйга чиқарилишини айтди.

Батафсил...

Бақит Торобаев янги лавозимга тайинланди

Бакит Торобаев янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар берди. Маълумотга кўра, Бакит Торобаев Президентнинг махсус топшириқлар бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Шуни таъкидлаш жоизки, у жорий йилнинг 24 февралида Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимидан озод қилинган эди.

Батафсил...