Беш йил ичида Жогорку Кенешда 65 тонна қоғоз фойдаланилган

Президент депутатларга электрон ҳужжатга ўтишни таклиф қилди. Садир Жапаров агар Жогорку Кенеш электрон парламент тизимига ўтмаса, қоғоз ва бошқа офис анжомларига катта миқдорда маблағ сарфланишини таъкидлади. Президент қоғознинг катта қисми чет элдан импорт қилинишини таъкидлаб, бундай харажатларни рақамлаштириш орқали камайтириш кераклигини қўшимча қилди.

Батафсил...

Порахўр қотилдан ҳам хавфлироқ!

Президент Садир Жапаров парламент депутатлардан коррупцияга қарши курашда ёрдам беришни сўради. “Коррупция билан уюшган жиноятчиликка ўчмиз. Ҳеч кимни аямаймиз. Мен ҳатто бир туғишганимни ҳам аямайман. Лекин ака-укаларим, опа-сингилларим, фарзандларим давлат хизматларида ишламайди. Шунинг учун мен хотиржамман”, -деди президент.

Батафсил...

Садир Жапаров: Келажакда биз 16 ёшгача бўлган барча болаларга пособия бериш имкониятига эга бўламиз

Қирғизистонда бюджет ошгани сайин, оиланинг ижтимоий мавқеидан қатъи назар, 16 ёшгача бўлган барча болаларга нафақа бериш режалаштирилган. Президент Садир Жапаров бу ҳақда Жогорку Кенеш йиғилишида эълон қилди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мамлакат иқтисодиёти ҳозирда барқарор ўсиш йўлида, бу эса ушбу ижтимоий тўловларни босқичма-босқич ошириш имкониятини яратади. Президентнинг сўзларига кўра, асосий мақсад болаларни «бой ва камбағал» га ажратишдан универсал таъминотга ўтишдир. «Келажакда…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги дорихонада ноқонуний дорилар аниқланди

Давлат солиқ хизмати рейд солиқ текшируви давомида Ўш шаҳридаги дорихоналардан бирида ноқонуний дориларни аниқлади. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати билдирди. Хусусан, текширув давомида «Аптека Кейджи» МЧЖга тегишли дорихонада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармон ва тиббий буюмлар департаментида рўйхатдан ўтмаган ва мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган дорилар топилди. Уларнинг умумий қиймати 269 минг 989 сўмни ташкил этган. Шунингдек, компания дори воситаларини сақлаш…

Батафсил...