Бакит Торобаев янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар берди.
Маълумотга кўра, Бакит Торобаев Президентнинг махсус топшириқлар бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Шуни таъкидлаш жоизки, у жорий йилнинг 24 февралида Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимидан озод қилинган эди.