Сулаймон тоғдаги қабристонлар тартибга солинади

Сулаймон тоғ музей мажмуасининг қўриқланадиган ҳудудидаги қабристонларни тартибга солиш учун идоралараро комиссия тузилди. Қарор Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлигининг буйруғи билан қабул қилинди. Комиссияга Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Союзбек Надирбеков раҳбарлик қилади. Унга вазирлик, Ўш шаҳар мэрияси ва шаҳар кенгаши, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари, имом-хатиблар, Ўш давлат университети олимлари ва музей мутахассислари киради. Асосий мақсад…

Батафсил...

Қирғизистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини 3 соат ичида олиш мумкин бўлади

Қирғизистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда олиш имкониятини таъминлайдиган янги давлат хизмати ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Унаа» давлат муассасаси хабар берди. Маълумотга кўра, яқинда фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш муддатини қисқартириш бўйича мунтазам равишда аризалар қабул қилиб келмоқда. Шу муносабат билан «Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун ҳайдовчилик гувоҳномасини шошилинч равишда бериш» давлат хизмати стандарти лойиҳаси тайёрланди. Ҳозирда тўлиқ ҳужжатлар тўплами ва имтиҳонлардан…

Батафсил...

Ўшда 8 та самолёт сотувга қўйилди

“Қирғизистон аэропортлари” эски самолётлар учун аукцион эълон қилди. Ан-12 самолётининг бошланғич нархи 2 миллион 421 минг сомни ташкил этади. Ан-2 самолётининг нархи 233 минг сомдан бошланади. Аукцион 27 апрел куни Ўш аэропортида бўлиб ўтади ва иштирок этиш учун аризалар 24 апрелгача қабул қилинади. Маълумот учун: +996557224497

Батафсил...

Аравонда депутат томонидан ташкил этилган яширин казино аниқланди

Аравонда депутат томонидан ташкил этилган яширин казино аниқланди Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, махсус хизмат Ўш вилоятида ноқонуний фаолият юритаётган қиморхонани аниқлаб, уни ёпди. Тергов давомида маълум бўлишича, Аравон туманининг ёр -Қишлоқ қишлоғида Тепа-Қўрғон қишлоқ кенгаши депутати Х. Ш. ва унинг яқин ҳамкори С. Ш. ҳеч қандай рухсатномасиз яширин казино ташкил қилишган. Бундан…

Батафсил...

Президент тўрт эгизакли оилага квартира совға қилди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев ҳамда президентнинг Ўшдаги вакили Аманкан Кенжебаев президент Садир Жапаров номидан тўрт эгизакли оилага уч хонали квартира совға қилди. Квартира ёш чақалоқлар учун қулай шароитлар билан тўлиқ жиҳозланган. Керакли бешиклар ва аравачалар ҳам тақдим этилди. Ушбу ёрдам давлат томонидан оиланинг яшаш шароитларини яхшилаш ва чақалоқларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш мақсадида кўрсатилди. Шаҳар ва вилоят бошлиқлари ёш…

Батафсил...

Уч миллион сомлик фирибгарлик: Ўшда ҳиндистонлик талаба ушланди

3 миллион сомлик фирибгарлик: Ўшда ҳиндистонлик талаба ушланди Бу ҳақда Ўш шаҳар милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, «Нелегал» деб номланган тезкор операция доирасида Ўшда 2002 йилда туғилган Ҳиндистон фуқароси бўлган талаба қиз фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинган. Тергов давомида у ватандошларидан пул олиб, уни долларга алмаштиришга ваъда бергани маълум бўлди. Ҳозирда унга қарши 9 киши шикоят қилган. Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра,…

Батафсил...

Жамоат жойида тамаки чеккан вазир жаримага тортилди

Жамоат жойида тамаки чеккан министр жаримага тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода жамоат жойида чекиш факти бўйича чоралар кўришган. Ҳодиса бўйича қонунга мувофиқ баённома тузилди ва 3 минг сом миқдорида жарима тўлиқ тўланди. Ички ишлар органлари таъкидлаганидек, қонун талабларига риоя қилиш барча фуқаролар учун, лавозимидан қатъи назар, мажбурийдир.

Батафсил...

Қорасувдаги билярд клубида ёнғин чиқди

Қорасувдаги билярд клубида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, бугун, 23 март куни Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоғида жойлашган билярд клубида ёнғин содир бўлган. Ёнғинни ўчиришга 3 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилиниб, тилсиз ёв соат 05:52 да назоратга олинди ва соат 08:57 да тўлиқ ўчирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 391 квадрат метрни…

Батафсил...

Қирғизистонда ҳайвонларнинг юқумли касалликлари устидан назорат кучайтирилди

Қирғизистонда ҳайвонларнинг юқумли касалликлари устидан назорат кучайтирилди Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, мамлакатда ҳайвонларнинг юқумли касалликларининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ветеринария-санитария чоралари кучайтирилган. Ветеринария хизмати маълумотларига кўра, ушбу чоралар халқаро талаблар ва миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Унинг доирасида хавфли касалликларнинг импорт қилинишининг олдини олиш учун ҳайвонлар…

Батафсил...

Қирғизистондан музлатилган мевалар Хитойга экспорт қилинади

Маҳаллий тадбиркорлар учун музлатилган меваларни Хитойга экспорт қилиш учун янги имкониятлар яратилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, Хитой Божхона Бош бошқармаси музлатилган мевалар ишлаб чиқарадиган корхоналарни Хитойга экспорт қилиш учун рўйхатдан ўтказиш имкониятини тасдиқлади. Музлатилган мевалар GACC (CIFER) тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг Хитой бозорига экспорт қилиниши мумкин. Бу ҳолда, янги…

Батафсил...

Қирғизистонда суд Temirov LIVE журналистини икки йилдан сўнг озод қилди

Бишкек шаҳридаги Ленин туман суди 23 март куни Temirov LIVE ва «Айт, айт десе» медиа-лойиҳалари раҳбари Махабат Тажибек қизини колониядан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. У икки йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда сақланаётган эди. Бу ҳақда АКИpress нашри Бишкек шаҳар суди матбуот хизматига таяниб хабар берди. Унинг турмуш ўртоғи Болот Темировнинг айтишича, Тажибек қизи мамлакатни тарк этмаслик тўғрисидаги тилхат…

Батафсил...