Бу йил Ўш вилоятида жами 136 642 та «ақлли» ҳисоблагич ўрнатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Жаҳон банки кўмагида амалга оширилмоқда.
Туманлар бўйича кўрсаткичлар:
Новқат тумани – 51 640 та (энг катта рақам);
Қорасув тумани – 46 319 та;
Алай тумани – 14 194 та;
Қора-Кулжа тумани – 13 060 та;
Ўзган тумани – 6 491 та;
Чон-Алай тумани – 4 938 та.
«Ақлли» ҳисоблагичларнинг афзалликлари: Ушбу қурилмалар электр энергияси истеъмоли маълумотларини реал вақт режимида автоматик равишда узатади. Янги тизим коррупция хавфини бартараф этиш, тармоқни ортиқча юкланишдан ҳимоя қилиш ва тўлов кечиктирилган тақдирда масофадан туриб ёқиш ва ўчириш имконини беради.