Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Кореянинг етакчи сув ресурсларини бошқариш корпорацияси – K-water вакиллари билан учрашди. Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, томонлар Ўшда замонавий электрон тизим орқали тоза сув тақсимотини назорат қилиш лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилишди. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларни ташкил этади ва маблағлар қайтарилмайдиган грант шаклида тақдим этилади. Лойиҳа Озгур сув тозалаш иншоотини модернизация қилишни, шунингдек, шаҳар…
Батафсил...Kun: 06.03.2026
Президент ифторлик уюштирди
Президенти Садир Жапаров бугун, 6 март куни Бишкекдаги Имом Сарахсий номидаги Республика Марказий масжидига ташриф буюрувчилар учун ифторлик уюштирди. Бу хақда президент маъмурияти матбуот хизмати билдирди. Давлат раҳбари ўз нутқида йиғилганларни муқаддас Рамазон ойи билан табриклаб, уларни имонни мустаҳкамлашга, хайрия кўрсатишга, бир-бирларини қўллаб-қувватлашга ва хайрли ишлар қилишга чақирди. Президент бу даврда бир-бирларига ғамхўрлик қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва маънавий покланишга…
Батафсил...Қорасув туманига янги ҳоким тайинланди
Чингиз Бапаев Ўш вилояти Қорасув туманига ҳоким этиб тайинланди. Тегишли фармонни Президент Садир Жапаров имзолади.
Батафсил...Ўш шаҳар мэри Акаев уч эгизакли оилага 50 минг сом ёрдам кўрсатди
Ўш шаҳар раҳбари Жанарбек Акаев номидан уч эгизакли оилага ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотга кўра, шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова Анар микрорайонида яшовчи Мавлюда Бердигуловани табриклаш учун борган. Унга шаҳар раҳбари номидан 50 минг сомлик сертификат ва чақалоқлар учун совғалар топширилди. Маълумки, уч эгизаклар шу йилнинг 20 феврал куни Ўш вилоят туғруқхонасида туғилган. Она ва…
Батафсил...Ўш шаҳрида Халқаро хотин-қизлар куни тантанали равишда нишонланди
Бугун, 6 март куни Ўш Миллий драма театрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўш шаҳрининг барча соҳаларидан 700 нафар аёл таклиф қилиниб, Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев оиланинг таянчи, жамият устуни ва поклик рамзи бўлган аёлларни байрам билан табриклади. Байрам тадбири доирасида Қирғизистоннинг машҳур аёллари ҳақида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди, баҳор, гўзаллик ва…
Батафсил...Июль ойидан бошлаб Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлат нафақасини олади
2026 йил 1 июлдан бошлаб Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола ойлик «Бала ырысы» (Болалар бахти) давлат нафақасини олади. Фармон Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан имзоланди. Нафақа миқдори 1200 сом (13,70 доллар) ни ташкил қилади ва у оила даромадидан қатъи назар тўланади. Жапаров нафақани жорий этиш тўғрисидаги қарор кўплаб фуқароларнинг мурожаатларига жавобан қабул қилинганини ва бола ривожланишининг муҳим даврида…
Батафсил...Ўшда умумий шанбалик ўтади
Эртага, 7 март куни, Ўш шаҳрида эълон қилинган баҳорги уч ойлик кампания доирасида шаҳарда умумий шанбалик бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди. Баҳорги уч ойлик кампания 2026 йил 1 мартдан 31 майгача эълон қилинган. Унинг доирасида шаҳарнинг турар-жой массивлари қиёфасини яхшилаш, ҳудудларини ободонлаштириш, экологик ва санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, яшил дарахтлар майдонини кенгайтириш, аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлардан…
Батафсил...Уммондан 300га яқин Қирғизистон фуқароси етиб келди
Бугун тунда Уммондан Бишкекка 300га яқин Қирғизистон фуқароси етиб келди. Қирғизистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Ташқи ишлар вазирлиги, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги ва «Қирғизистон аэропортлари» ОАЖ томонидан парвоз ташкил этилди. Биринчи рейсда 175 фуқаро, иккинчи рейсда эса 85 фуқаро мамлакатга қайтди. «Аэро Номад Эйрлайнс» авиакомпанияси давлат органлари билан келишувга кўра, парвозни хавфсиз якунлаш учун барча зарур ташкилий ва операцион чораларни…
Батафсил...Ўшда яйловни ноқонуний тўсиб олганлар жаримага тортилди
Ўш шаҳри ва вилояти бўйича Ер ва сув назорати хизмати ҳудудий бошқармаси Ўзган тумани Жази қишлоқ ҳукуматининг Қизил-Тоо қишлоғида икки маҳаллий фуқаро яйлов ерларини ноқонуний эгаллаб олганини аниқлади. Ушбу факт бўйича тегишли далолатнома тузилиб, фуқаролар У.С. ва Ш.Н. Жиноят кодексининг 239-моддаси асосида жаримага тортилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 январдаги №25 қарорига мувофиқ, ерни бузганлик учун 32 716…
Батафсил...Президент: Йўл патрул хизмати ходимларининг ўзлари тайёр эмас
Президент Садир Жапаров йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларни жойида текшириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Жогорку Кенешдан қайтариб олинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус умуман тўғри, аммо уни жорий этишга ҳали эрта. Чунки биринчи навбатда, йўл ҳаракати милицияси ходимларининг тайёргарлигини ошириш керак. Давлат раҳбари бундай чоранинг асосий мақсади йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ва ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини яхши билишини таъминлаш эканлигини таъкидлади.…
Батафсил...МДҲда биринчи: Қирғизистонда ногирон фуқаролар учун 3D протезлар ишга туширилди
5 март куни Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги қошидаги Республика протез ва ортопедик маҳсулотлар институтида Францияда ишлаб чиқарилган 3D сканер ва 3D принтер тақдимоти бўлиб ўтди. Қиймати 45 850 евро бўлган ускуналар республика бюджетидан сотиб олинди. Ушбу технологиялардан протезлар соҳасида фойдаланиш МДҲ мамлакатлари орасида биринчи марта амалга оширилмоқда. Муассаса ҳозирда 13 000 дан ортиқ ногирон фуқароларга хизмат кўрсатади. Улардан…
Батафсил...