Ўш шаҳар раҳбари Жанарбек Акаев Курманжан-Датка ва Манас-Ата муниципал ҳудудий кенгашларидан ўтувчи Увам ва Яккалик каналларининг ҳолатини жойида текширди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Мэр тегишли хизматларга аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида каналлар қирғоқларини зудлик билан тўсиш ва тартибга келтиришни буюрди.
Шу билан бирга канал қирғоқлари бўйлаб яшовчи аҳоли билан ҳам учрашиб, яқин орада хавфсизлик талабларига мувофиқ янги тўсиқлар ўрнатилишини ва ҳудуд тўлиқ тартибга келтирилишини айтди.
Шаҳар рахбари шунингдек, аҳолини каналлар қирғоқларини ноқонуний эгалламасликка чақириб, агар бундай ҳаракатлар қайд этилса, қонунга мувофиқ чоралар кўрилишини огоҳлантирди.