Бугун Ўшда Литва фахрий консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президентининг вилоятдаги вакиллиги хабар берди.
Тадбир доирасида президент вакили Аманкан Кенжебаев Литва бош консули Шаруне Кубилиуте ва фахрий консул М. Орумбаев билан учрашди.
Кенжебаев М. Орумбаевни Ўшдаги Литва фахрий консули этиб тайинлангани билан табриклади ва бу қадам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашини таъкидлади.
Литва томонига Ўш вилоятининг инвестиция имкониятлари, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм соҳаси ҳақида маълумот берилди.
Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, таълим ва маданий-гуманитар лойиҳаларни фаоллаштиришга қизиқиш билдиришди.
Натижада томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.