Ўш Давлат Университети тиббиёт клиникасида 72 ёшли беморга биринчи маротаба TAVI юрак операцияси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати билдирди.
Операцияда марказ жарроҳлари билан бир қаторда Россиядан келган мутахассислар ва маҳаллий хусусий клиникаларнинг шифокорлари иштирок этишди.
Рентгенолог Олег Крестянинов клиника мутахассисларининг профессионаллигини юқори баҳолади.
«Клиника жамоаси юқори малакали мутахассислардан иборат. Улар тиббий ускуналарни ўзлаштирган ва операцияларнинг кўп қисмини мустақил равишда бажаришга қодир», -деди у.
Илгари Ош Давлат Университети Тиббиёт Клиникасида жигар ва буйрак трансплантацияси каби мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилган.
Ҳозирда клиника юрак-қон томир касалликларини даволашда юқори технологияли тиббий хизматларни кўрсатади ва беморлар сони сўнгги пайтларда ортиб бормоқда.