Ўш-Литва: инвестиция ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади

Бугун, 12 март куни Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова Литванинг Қирғизистондаги бош консули Шаруне Кубилиуте, унинг маслаҳатчиси Эдуард Мажул ва Ўшдаги фахрий консул Медербек Орумбаев билан учрашди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм, таълим, рақамли хизматлар ва яшил энергия соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, улар Медербек Орумбаевни Литванинг Ўшдаги фахрий консули этиб тайинлангани билан табрикладилар ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ