11 март куни Ўш шаҳар мери Жанарбек Акаев Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Николас Боулер билан учрашди. Бу ҳақда мэриядан хабар қилишди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, спорт, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва инвестиция имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шаҳар рахбари Британия экспорт молиялаштириш агентлиги UKEF (UK Export Finance) билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Агентликнинг молиявий кўмагида шаҳар атрофида замонавий айланма йўл қуришни таклиф қилди.
Ушбу лойиҳа шаҳар ичидаги транспорт оқимини тартибга солишга, тирбандликни камайтиришга, транзит транспорт воситаларини шаҳар четига йўналтиришга ва умумий йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашга ёрдам беради.
Томонлар Ўш шаҳри ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан ва келажакда иқтисодий, инвестиция ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдиришди.