23 октябрь – Халқаро қор қоплони куни

Бугун, 23 октябр – Халқаро қор қоплони куни.

Шу муносабат билан Қор қоплонини муҳофаза қилиш фонди (Snow Leopard Trust) “23for23— қор қоплони учун 23 дақиқа” деб номланган акциясини эълон қилди. Акция доирасида хоҳловчилар югуриш, велоспорт ёки сузиш каби севимли спорт турларига 23 дақиқа вақт ажратишлари керак.

Акция иштирокчилари #23for23, #SnowLeopardDay жана #SnowLeopardKyrgyzstan хештеглари билан видео ва суратларни юклашлари шарт.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси резолюциясига асосан 23 октябр Халқаро қор қоплонлари куни сифатида қабул қилинган.

“Қор қоплонини Қирғизистоннинг миллий рамзи деб эътироф этиш тўғрисида”ги фармон 2023 йилда президент Садир Жапаров томонидан имзоланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ