Қирғизистонда ёқилғи нархи кўтарилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархи тахминан 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши хизмат хабар берди.

Маълумотларга кўра, нархларнинг ошиши Россиядаги геосиёсий вазият ва ёқилғи тақчиллиги билан боғлиқ. Оқибатда қирғиз нефт трейдерлари чекланган миқдорда ёқилғи сотиб олмоқда, чунки россиялик етказиб берувчилар қимматроқ нарх тўлайдиган бошқа харидорларга устунлик беради.

Муассаса бозорни барқарорлаштириш учун Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилди – солиқ юкини (акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экологик йиғим ва бошқалар) вақтинча камайтириш, шунингдек, нефт-трейдерларга янги нархларда ёқилғи сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш.

Нефт трейдерлари 2025 йил охиригача ёқилғи таъминотини узлуксиз таъминлашга ваъда беришди.

Муассаса бозорни доимий равишда кузатиб боради ва нархлар ўзгариши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ