Йил бошидан буён содир бўлган ёнғинлар 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жорий йилда мамлакатда ёнғин ҳодисалари 22 %га ошган. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилда 2 748 та бахтсиз ҳодиса содир бўлганини маълум қилган бўлса, ўтган йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 2 284 тани ташкил этган эди. Кеча Ўшдаги фожиани қўшиб ҳисоблаганда, йил бошидан буён содир бўлган ёнғинлар сони 40 кишининг (шундан 12 нафари болалар) ҳалок бўлганига сабаб бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қонунга кўра, хусусий уйларнинг ёнғин хавфсизлигини текшириш ҳуқуқига эга эмаслиги, шунга қарамай, тушунтириш ишларини олиб борётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Электр иситгичлар ва жиҳозлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ