Ёнғинда ҳалок бўлган она ва унинг 5 нафар фарзандининг жасади дафн этилди

Ўш: Ёнғинда ҳалок бўлган она ва унинг 5 нафар фарзандининг жасади дафн этилди.

Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Болаларнинг отаси, марҳумнинг турмуш ўртоғи бугун, 23 октябрь куни Жанубий Кореядан учиб келган.

Дафн маросимида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев иштирок этиб, марҳумнинг яқинларига барча зарур ёрдам кўрсатилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 октябр куни Ўш шаҳрининг Жибек-Жолу (Амир-Темур) ҳудудий бошқармасида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлган ва ҳодиса оқибатида 34 ёшли она ва 5 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ