Қирғизистон парламенти депутатлари 14 март куни учинчи ўқишда “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, қонун лойиҳаси учун 66 нафар депутат ёқлаб, 5 нафар депутат эса қарши овоз беришган. Хабарга мувофиқ, “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентнинг 14 март кунги кун тартибида бўлган эмас – ҳужжат спикер ўринбосари Нурбек Сидигалиев илтимосига кўра кун тартибига киритилган ва…
Батафсил...Oy: Mart 2024
CPJ Қирғизистондан ҳибсга қолаётган 8 журналистни озод қилишга чақирди
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистонда саккиз журналистнинг қамоқ жазоси узайтирилишидан хавотир билдирди. Аввалроқ Бишкек туман суди январда ҳибсга олинган 11 нафар журналистдан 8 нафарини яна икки ойга ҳибсда қолдирган эди. Суднинг қарорига кўра, журналистлар 13 майгача Бишкекдаги изоляторда сақланади. Уч нафар журналист уй қамоғига ўтказилди. CPJ ҳукуматдан журналистларни озод қилишни сўрамоқда. “Қирғизистон ҳукумати Темиров LIVE телеканалининг амалдаги ва собиқ…
Батафсил...Садир Жапаров ўғрибоши Колбаев ва «Райим Миллион» билан музокаралари ҳақида гапирди
Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Матраимов ва Колбаевга алоқадор бўлган кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши Қамчибек Колбаев ва собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан учрашганлари ҳақида гапирди. «Кабар» ахборот агентлиги муҳбири билан суҳбатда Жапаров қидирувдаги «Райим Миллион» лақаби билан машҳур Райимбек Матраимов билан икки марта учрашганини ва биринчи учрашувда ўғрибоши Қамчибек ҳам иштирок этганини маълум…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади
Қирғизистон Ўзбекистондан 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобуси сотиб олади. Бу ҳақда Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси (ЎҚТЖ) матбуот хизмати хабар қилди. 13 март куни жамғарма офисида Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокимлиги билан лизинг шартномаси имзоланди. Жамғарма Самарқанд автомобил заводи (SamAuto) томонидан ишлаб чиқарилган паст полли йўловчи автобусларини харид қилишни молиялаштиради. Мазкур автобуслар Ўш жамоат транспорти паркини кенгайтиради ва модернизация қилади. Шартнома…
Батафсил...Қирғизистон ўз маҳсулотларини Қозоғистонга олиб кириш тақиқланиши эҳтимолидан хавотирда
Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги (ИСВ) республикада лицензияланган маҳсулотларни қўшни Қозоғистонга олиб кириш тақиқланиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Хавотирга Қозоғистонда ҳозирда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси сабаб бўлди. Унда 1 июлдан бошлаб Қирғизистондан сертификатланган маҳсулотларни импорт қилиш, ушбу мамлакатда лицензиялар беришда қоидабузарликлар ва «сохта схемалар» туфайли чекланиши кўзда тутилган. Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги қонун лойиҳасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ички бозорида…
Батафсил...Қирғизистон клуби ОФК кубогининг ҳудудлараро финалига йўл олди
Кантнинг «Абдиш-Ота» футбол клуби ОФК кубоги зоналараро ярим финалининг иккинчи ўйинида Тайваннинг «Тайчунг Футуро» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва умумий ҳисобда (8:1) ҳудудлараро финалга йўл олди. Бишкекдаги биринчи учрашув 5:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунлангани боис жавоб учрашуви амалда расмиятчиликка айланиб кетди. Шунга қарамай, Кант клуби бош мураббийи ўзбекистонлик Ислом Аҳмедов йиғилишга масъулият билан ёндашиб, асосий таркибни майдонга туширди. Учрашувда кутилмаганда…
Батафсил...Шайлообек Атазов Бош прокурор «Райим Миллион»га алоқадорликда айблади
Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Райимбек Матраимовга алоқадор кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Шайлообек Атазов Бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг қидирувдаги собиқ божхоначи Раиймбек Матраимовга алоқадорликда айблади. 13 март куни парламентнинг навбатдаги йиғилишида чиққан депутатнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда “Матраимовга алоқадор бўлмаган сиёсатчининг ўзи йўқ”. “Охирги икки йил давомида мени Матраимов одами деб таъқиб қилиб юрган Бош прокурорни ўзини олайлик. Бош…
Батафсил...Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешдан чақириб олинди
Ушбу қонун лойиҳаси Қирғизистонда 2022 йилдан бери муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар уларнинг қарашлари инобатга олинмаётганини таъкидлайдилар. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентидан чақириб олинди. Аввалроқ ОАВ вакиллари билан учрашган Жапаров ушбу қонун лойиҳасини қайта ишлаш учун чақириб олди. Президент маъмурияти ишлаб чиққан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига 2023…
Батафсил...Қирғизистонда Оталар кунини нишонлашмоқчи
Жамиятда оталарнинг ўрнини алоҳида урғулаш оталарга “фарзандлар, оила ва жамиятнинг отага нисбатан чуқур эҳтиромини эслатиб туриши лозим”. Қирғизистон парламентининг депутати Медербек Алиев 15 март санасини Оталар куни сифатида нишонлашни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Жўқорғу Кенеш сайтида эълон қилинди. Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида Алиев ушбу ҳужжат оила институтини мустаҳкамлаш ва оилада эркакларнинг масъулиятини оширишга қаратилганини таъкидлайди. Унинг…
Батафсил...Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли: Путин «добро» бердими?
Қарийб 30 йиллик Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасида илгари силжиш кузатилди, таҳлилчиларга кўра, бунинг сабаби, Кремлнинг лойиҳага қаршиликдан воз кечганидир. Хитой улкан ташаббус бошлаган, инглиз тилида «One Belt, One Road», рус тилида «Один пояс, один путь», ўзбек тилига эса «Бир қутб, бир йўл», «Бир белбоғ, бир йўл» ёки «Бир макон, бир йўл» деб таржима қилинаётган инфраструктура ташаббуси жуда кўп лойиҳаларни кўзда…
Батафсил...