Қирғизистонда Оталар кунини нишонлашмоқчи

Жамиятда оталарнинг ўрнини алоҳида урғулаш оталарга “фарзандлар, оила ва жамиятнинг отага нисбатан чуқур эҳтиромини эслатиб туриши лозим”.

Қирғизистон парламентининг депутати Медербек Алиев 15 март санасини Оталар куни сифатида нишонлашни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Жўқорғу Кенеш сайтида эълон қилинди.

Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида Алиев ушбу ҳужжат оила институтини мустаҳкамлаш ва оилада эркакларнинг масъулиятини оширишга қаратилганини таъкидлайди. Унинг ёзишича, бола шахсиятининг шаклланишида ҳамда уларнинг ижтимоий кўникмалари ривожланишида оталар муҳим ўрин тутади.

Алиевнинг сўзларига кўра, оталарнинг ўрнини алоҳида урғулаш оталарга “фарзандлар, оила ва жамият томонидан чуқур эҳтиромни ҳис қилиш” имкониятини беради. Бундай эҳтиромни сезган ота фарзанд тарбиясида янада фаолроқ бўлади.

Оталар куни дам олиш куни бўлмайди.

2012 йилдан бери мамлакатда ҳар май ойининг учинчи якшанбаси Оналар куни сифатида нишонланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ