CPJ Қирғизистондан ҳибсга қолаётган 8 журналистни озод қилишга чақирди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистонда саккиз журналистнинг қамоқ жазоси узайтирилишидан хавотир билдирди.

Аввалроқ Бишкек туман суди январда ҳибсга олинган 11 нафар журналистдан 8 нафарини яна икки ойга ҳибсда қолдирган эди. Суднинг қарорига кўра, журналистлар 13 майгача Бишкекдаги изоляторда сақланади. Уч нафар журналист уй қамоғига ўтказилди.

CPJ ҳукуматдан журналистларни озод қилишни сўрамоқда.

“Қирғизистон ҳукумати Темиров LIVE телеканалининг амалдаги ва собиқ ходимларига қўйилаётган айбловларни зудлик билан бекор қилиб, қамоқда сақланаётган қолган саккиз журналистни ҳам озод қилиши ҳамда мустақил матбуотни таъқиб қилишни бас қилиши лозим”, дейилади баёнотда.

CPJ таъкидлашича, журналистларнинг ҳибсга олиниши, 24.kg ахборот сайти офисида тинтув ўтказилиши, “урушга ташвиқот” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиши ҳамда Клооп Медианинг мамлакатда сўз эркинлигига улкан босим ўтказилаётганига далолатдир.

16 январь куни журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ ходимлари ҳибсга олинган эди. и бўлган. Уч нафар журналист кейинроқ уй қамоғига ўтказилган, 8 нафари изоляторда қолмоқда.

Журналистлар “ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик» ва «оммавий тартибсизликларга чақириш”да айбланмоқда. Улар суд томонидан айбдор деб топилган тақдирда 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

19 январь куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда журналистлар оммавий тартибда ҳибсга олинаётгани, қатор таҳририятларда тинтув ўтказилаётгани борасида изоҳ берар экан, ҳибсга олинганлар “профессионал журналист эмас”лигини ва улар “ижтимоий тармоқларда турли маълумотларни эълон қилиб, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётганини” айтган.

Қирғизистон 2023 йилда матбуот эркинлиги бўйича халқаро рейтингда 50 поғонага пастлаб кетган. 2022 йилда Қирғизистон матбуот ва сўз эркинлиги рейтингида 72-ўринда бўлган, 2023 йилда эса 122-ўринга тушиб қолган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ