Безориликда гумон қилинаётган шахснинг ўғли, отаси қўлга олинаётганда махсус кучларга ҳужум қилган

18 ёшли йигит отасини ҳимоя қилиб, Қўчқоротада махсус куч ходимларига ҳужум қилган. Бу ҳақда Жалолобод вилояти Ички Ишлар Бошқармаси маълум қилди.

Аниқланишича, О. Т. фуқаро Ноокен ИИБга мурожаат қилиб, 4 март куни Қўчқорота шаҳрида таёқ ва ғиштлар билан қуролланган олти нафар номаълум шахс унга ҳужум қилгани бўйича арз қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахслардан бири, 1984-йилда туғилган Ноокен туманида яшовчи Н.С. Ички Ишлар органларига бир неча бор сўроққа чақирилган, бироқ у келмаган.

27 март куни соат тахминан 17:00ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Н.С. ҳибсга олиш вақтида у қаршилик кўрсатган. Бундан ташқари, гумонланувчининг 2006 йилда туғилган ўғли махсус куч ходимларига ҳужум қилган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.С.нинг ўзи ҳам шу куни вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ