Бишкек ва Чуй вилоятида кучли шамол деб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Табиий офат оқибатларини баҳолаш мақсадида Фуқаро муҳофазаси хизматларининг мобил гуруҳлари ташкил этилди.

Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида кучли шамол фавқулодда ҳолат жорий этилишига олиб келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

28 март куни Бишкек ва Чуй вилоятида секундига 18-26 метр тезликда кучли шамол бошланган, вайронагарчиликлар юз берган ва қурбонлар бор.

Барча хизматлар узайтирилган иш режимига ўтди. Жойларда хавфли ҳудудларни ўрганиш ва оқибатларни баҳолаш мақсадида Фуқаро муҳофазаси хизматларининг мобил гуруҳлари ташкил этилди.

Бишкекда 11 та мактаб ва 8 та болалар боғчаси зарар кўрган. Ижтимоий инфраструктурага ҳам жиддий зарар етказилган. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида дарахтлар машиналар устига қулаган. Икки нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилмоқда.
Кучли шамол шунингдек баъзи туманларда электр таъминотининг узилишига сабаб бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ