Kompromаtuzb иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида 26 сентябрь куни Human.uz сайти асосчиси Хуршид Далиев, “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов, фуқаро Аҳмадилло Аҳмаджонов ҳамда Бандлик вазирлиги собиқ матбуот котиби Мавжуда Мирзаева иши юзасидан суд жараёни ниҳоясига етиб, ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумот тарқатди. Ҳукмга мувофиқ, суд Хуршид Далиев Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун…

Батафсил...

«Бутун Қирғизистон» мухолифат партиясини таъқиб қилиш давом этмоқда

Миллиятчи руҳдаги партиянинг яна бир фаоли Замирбек Шамшидин уғли тергов даврига ҳибсга олинди. Адвокати Алманбет Бексултановнинг сўзларига кўра, Замирбек аввал ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга оммавий чақириқда айбланган. Бироқ, 13 сентябрдаги Бишкек шаҳар суди биноси ёнида сиёсатчи Адахон Мадумаров тарафдорлари митинг ўтказган, унда Замирбек ҳам қатнашган. Шундан сўнг, ушбу айблов оммавий тартибсизликларни уюштириш айбловига ўзгартирилди. “Бутун Қирғизистон” партияси аъзоси Замирбек Шамшидин…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотни узлуксиз таъминлаш бўйича келишиб олди

Қирғизистон ва Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар – ғалла, ёғлар, шакар, ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришга келишиб олди.  Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 23 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳукуматлараро кенгашида тегишли келишувга Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари эришган, дея маълум қилди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Сентябрь ойида Қирғизистонда Қозоғистондан келтириладиган ун нархи сезиларли даражада ошган. Жами, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,…

Батафсил...

Мадумаровнинг тарафдорини қуролли шахслар ушлаб кетгани айтилмоқда

23 сентябрда қамоқдаги депутат Адахан Мадумаровнинг тарафдори Замирбек Шамшидин ўғлини ИИБнинг бош тергов бошқармаси олдидан қуролли номаълум одамлар олиб кетишди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри сиёсатчининг ўғли Динмухаммед Мадумаров билдирди. Унинг айтишича, депутатнинг тарафдорлари уни қўллаш учун тергов бошқармасига йиғилган. Шунда номаълум одамлар Шамшидин ўғлини ҳеч қандай изоҳсиз ушлаб кетишган. Уни қўлга олиниши бўйича МХДҚдан изоҳ олишни имкони бўлмади. ИИВнинг матбуот…

Батафсил...

Жаҳон чемпионати: Қирғизистон полвонлари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

Қирғизистоннинг кураш бўйича миллий терма жамоаси Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни олди. Қирғизистонлик полвонлар жаҳон биринчилигида ўлка ҳисобига беш медаль олиб келди. Олтин медални Айсулуу Тинибекова, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олса, кумуш медални Айпери Медет қизи қўлга киритди. Бронза медалга Тайирбек Жумашбек ўғли муносиб деб топилди. Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербияда ўтказилди. Спортчилар…

Батафсил...

АҚШ зонди Бенну астероиди тупроғи намунасини Ерга олиб тушди

АҚШнинг “Осирис-Рэкс” зонди Ерга Бенну астероиди тупроғи намуналарини олиб тушди. Зондининг ерга юмшоқ қўниши 24 сентябрь куни Юта штатидаги саҳрода амалга оширилди. Бу воқеани НАСА жонли тарзда намойиш этди. Зонд “Атлас V”ракетаси воситасида 2016 йилнинг сентябрида Флориданинг Канаверал космодромидан коинотга олиб чиқилган эди. Зонд олти миллиард километр масофани босиб ўтиб, 2018 йилда Беннуга етиб борди. Дастлаб зонд 500 метрли астероид…

Батафсил...

Қирғизистонда ун ва буғдой экспорти тақиқланди

Қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳсулотлар нархини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди. Қирғизистон ҳукумати олти ойга мамлакатдан ун ва буғдой олиб чиқишни тақиқлашга қарор қилди. Вазирлар Маҳкамаси 22 сентябрда қабул қилган “Қирғизистондан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиш (экспорт)ни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисида”ги қарор 25 сентябрдан кучга кирди.   Ўтган ҳафтада Қирғизистонда Қозоғистондан келтириладиган ун нархи сезиларли даражада ошган. Вазирлар Маҳкамаси…

Батафсил...

Ўш: Ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи мактабга қайтди, болани бошқа мактабга олишмаяпти

Ўтган йили Ўш шаҳридаги №4 Киров мактабида 1-синф ўқувчисини камситиб, юзига урган ўқитувчи мактабга яна ишга олинди. Ўқувчининг онаси шаҳардаги бошқа мактаблар «қора рўйхатга киргансизлар» деган сабаб билан болани қабул қилмаётганини айтмоқда. Ўқувчининг онаси Гулзина Исманова ўқитувчини мактабга қайтгани бўйича мактаб раҳбариятига мурожаат қилган. Аммо раҳбариятдан ҳеч қандай жавоб бўлмагани учун Ҳақиқатчи институтига болаларини ҳуқуқини ҳимоя қилиш илтимоси билан мурожаат…

Батафсил...

Қирғизистонда оилавий зўравонликка қарши илова орқали курашишмоқчи

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги зўравонлик қурбонларига тез ёрдам кўрсатиш учун «Кадес» мобил иловасини ишга туширмоқчи. Дастурни Туркия Ички ишлар вазирлиги тавсия этган, ҳозирда уни Қирғизистон шароитиши мослаб ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. ИИВ хабарида айтилишича, зўравонлик хавфи пайдо бўлганда иловадаги тугма босилса, полицияга телефон эгасининг манзили юборилади ва “энг яқин патруль дарҳол етиб келади.» Вазирлик таъкидлашича, ушбу илова орқали нафақат оилавий…

Батафсил...

Селекциядаги жиноят иши: Жабрланувчининг синглиси унинг аризасини қайтариб олганини рад этди

Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида собиқ эри шафқатсизларча пичоқлаган аёлнинг синглиси жабрланувчи гумондорга нисбатан олдин ёзилган «аризаларни қайтариб олмаганини ва кечирмаганини» билдирди. У опаси собиқ эрини жавобгарликка тортиш учун милиция бўлимига тинимсиз борганини айтди. Уларга «милицияга рўйхатга олиш, тиббий суд-тиббий экспертиза ва калтакланиш одатий ҳолга» айланиб қолган. Унинг айтишича, калтаклаш тинимсиз ва тизимли бўлган. «Уни кутилмаган жойда тутиб…

Батафсил...

Айсулуу Тинибекова учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди

21 сентябрда полвон Айсуулу Тинибекова учинчи марта кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Курашчи Сербияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида 62 килограммгача бўлган вазнда куч синашиб, япониялик Сакура Мотокини 4:1 ҳисобида енгиб олди. Айсулуу Тинибекова Қирғизистоннинг спорт тарихида уч марта жаҳон чемпиони бўлган биринчи спортчи бўлди. Бунгача у 2019 ва 2022 йиллари жаҳон чемпионлигида олтин медалларни олган. Спортчи чемпионатда Польша, Молдова…

Батафсил...

HRW: Қирғизистонда оилавий зўравонлик инқироз даражасига келди

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch (HRW) Қирғизистон ҳукуматига мурожаатида “оилавий зўравонлик масаласини иккинчи ўринга қўйишни бас қилишни” ва бу соҳадаги вазият аллақачон инқирозга айланганини тан олишни сўради. Баёнотга яқинда Қирғизистоннинг Чуй вилоятида содир бўлган мудҳиш оилавий худкушлик сабаб бўлган. «Селекционное» қишлоғида истиқомат қилувчи бир аёл узоқ йиллар давомида собиқ эрининг зуғумидан давлат идораларидан бесамар ҳимоя қидирган. Бир неча тажовуз ва…

Батафсил...

С5+1 президентларининг қўшма баёнотида Марказий Осиё “тинчлик ҳудуди” деб эътироф этилди

Оқ уй тарихда илк бор ўтказилган С5+1 президентлар саммитининг қўшма баёнотини 21 сентябрь куни эълон қилди. Катта ҳажмдаги матнда асосан минтақанинг энергетик хавфсизлиги масалаларига батафсил тўхталган. Аввалроқ ҳуқуқбонлар муҳокама қилишни сўраган инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва фуқаровий жамиятни дастаклаш масалалари ҳақида баёнотда деярли ҳеч нарса айтилмаган. АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларининг қўшма баёнотида айтилишича, ўзаро ҳамкорлик мустақиллик,…

Батафсил...

Хитой Фарғонага «Кампиробод»дан тоза ичимлик суви олиб келинишини молиялаштирмоқчи

Хитойнинг “SINOMASH” холдинги “Кампиробод” сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиш лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимияти маълум қилди. Хабарда айтилишича, “SINOMASH” билан бу борада дастлабки келишувларга эришилди. Бундан ташқари ширкат вилоятдаги ижтимоий муассасаларни қуриш ёки капитал реконструкция қилиш ишларини ҳам амалга оширади. “Ушбу лойиҳаларга Хитой молия муассасалари томонидан камида 20 йил муддатга 300 миллион долларгача миқдорда…

Батафсил...

Қирғизистон тоғли ҳудудларнинг барқарор тараққиётини таъминламоқчи

Қирғизистонда тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш беш йиллиги эълон қилинди. Президент Садир Жапаров “2023–2027 йилларда тоғли ҳудудларни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу чора-тадбирлар мамлакатда экологик, иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Президент матбуот хизмати хабар беришича, ушбу беш йиллик режани амалга ошириш бўйича президентнинг махсус вакили этиб Нурлан Айтмурзаев тайинланган. Аввалроқ Қирғизистон ташаббуси билан БМТ 2022 йилни “Тоғли…

Батафсил...

Айгул Жапарова жамғармаси Temirov Live суриштирувига муносабат билдирди

Журналист Болот Темиров етакчилигида Temirov Live журналистлар гуруҳи “Эне-Балага Тирек” хайрия жамғармаси фаолиятига оид суриштирувни эълон қилди. Жамғармага Қирғизистон президентининг рафиқаси Ойгул Жапарова раҳбарлик қилади. Журналистлар аниқлашича, 2022 йилда жамғарма бир неча манбалардан молиявий ёрдам олган. Энг катта миқдордаги маблағни Хитойнинг Қирғизистонлаги элчихонаси берган. Дипломатик ваколатхона жамғарма ҳисобига 9,1 миллиард сом (жорий курс бўйича 102 миллион доллардан кўпроқ) туширган. Бундан…

Батафсил...

Илон Маск нейрочипларни одамларда синашга ўтди

Таниқли тадбиркор Илон Маск асос солган Neuralink ширкати инсонлар иштирокида тажриба ўтказиш учун кўнгиллиларни ёлламоқда. АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика агентлиги (FDA) май ойида Neuralink чиплари синовида одамлар иштирокига рухсат берган. Дастурда иштирок этиш учун бутунлай фалаж бўлган кўнгиллилар қидирилмоқда. Миясига чип киритилгандан сўнг улар олти йил батафсил кузатилади ва шундан сўнг технологиянинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин бўлади.…

Батафсил...

С5+1: АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Жаҳонда вазият ҳар томонлама кескинлашган шароитда Марказий Осиёга эътибор кучайди. Шу ҳафта Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда инсониятни ташвишга солаётган сиёсий, иқтисодий, экологик, ижтимоий ва гуманитар масалалар муҳокама қилинмоқда. Бу сафар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бу анжуман ишидаги фаоллигининг бир даража ортганини кўриш мумкин. Ассамблеяда сўзлаган нутқларида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари сўнгги йилларда дунё давлатлари ўртасида талаш…

Батафсил...

«Қирғизфильм»: Чет эл фильмлари 2024 йилдан бошлаб қирғизча субтитр билан кўрсатила бошлайди

«Қирғизфильм» давлат киномаркази 2024 йилнинг баҳоридан бошлаб республикадаги барча кинотеатрлар чет эл киноларини қирғизча субтитр билан намойиш қилишини билдирди. Кино марказдан бу борада чет эл фильмларининг йирик дистрибьюторлари билан келишишганини айтишди. «Қирғизфильм»нинг бошчиси Талантбек Толобековнинг айтишича, «чет эл фильмларини қирғиз тилига дубляж қилиш масаласи бўйича илк қадам ташланди». «Дастлабки босқичда энг оптимал вариант шу — субтитр билан бирга кетиши, сабаби…

Батафсил...

Ўш — Эркештам йўлидаги автоҳалокатдан уч талаба қиз вафот этди

Ўш — Сари-Таш — Эркештам халқаро автойўлида Қаратай қишлоғидаги автоҳалокатдан уч қиз вафот этди. Бу ҳақда Ўш вилоят патруль хизматидан билдиришди. Маълумотга кўра, воқеа 20 сентябрда рўйхатга олинган. Ўшга қараб кетаётган Honda Fit русумидаги машина ҳайдовчиси қарши томонга чиқиб, юк ташувчи машина билан тўқнашган. Автоҳалокат оқибатида енгил машинадаги олти кишидан учтаси вафот этди, қолган уч киши эса касалхонага тушган. Жароҳатланганларнинг…

Батафсил...
1 2 3 4 … 7