Мадумаровнинг тарафдорини қуролли шахслар ушлаб кетгани айтилмоқда

23 сентябрда қамоқдаги депутат Адахан Мадумаровнинг тарафдори Замирбек Шамшидин ўғлини ИИБнинг бош тергов бошқармаси олдидан қуролли номаълум одамлар олиб кетишди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри сиёсатчининг ўғли Динмухаммед Мадумаров билдирди.

Унинг айтишича, депутатнинг тарафдорлари уни қўллаш учун тергов бошқармасига йиғилган. Шунда номаълум одамлар Шамшидин ўғлини ҳеч қандай изоҳсиз ушлаб кетишган.

Уни қўлга олиниши бўйича МХДҚдан изоҳ олишни имкони бўлмади. ИИВнинг матбуот хизмати етакчиси Тилек Оторов «бу бўйича тегишли хизматлардан сўраганини» айтиб, маълумот бўлса юборишини айтган.

Эрталаб «Бутун Киргизстан» фракциясининг лидери, қамоқдаги Адахан Мадумаров адвокатсиз тергов бошқармасига етказилгани айтилган.

Мадумаровнинг қўлга олиниши

«Бутун Киргизстан» фракция лидери Адахан Мадумаров 2 сентябрда ИИВ томонидан қўлга олинган. Унга 2009 йили қирғиз-тожик чегараси бўйича протоколга қўл қўйгани учун «Ватанга хиёнат» моддаси билан айб қўйилган. Суд сиёсатчини 24 октябргача МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олган.

Сиёсатчининг иши Мадумаров 2009 йили Хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб турган вақтда имзолаган қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча участкаси бўйича протоколга боғлиқ. Ўша йили Мадумаров Ўш — Боткен — Исфана йўлининг ва кўприк қуриш учун Тожикистондан 5 гектар ерни ижарага олиш тўғрисида протоколни имзолаган.

Мадумаров ўзи мазкур ҳужжатнинг юридик кучи йўқлигини айтган, президент Садир Жапаров эса протокол кучга эга бўлганлигидан Тожикистон Тўрт-Кўчани талашмоқда деб билдирган.

2023 йилнинг июнида Жогорку Кенеш бош прокурорнинг таклифи билан Адахан Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берган. Унда Мадумаровга 2009 йили қирғиз-тожик чегараси бўйича протоколни имзолагани учун («Ваколатларидан ортиқча фойдаланиш» моддаси бўйича), Кампиробод иши бўйича («Ҳукуматни куч билан босиб олиш» ва «Оммавий тартибсизликлар» моддалари) бўйича айбланган.

Қўлга олингунга қадар, Мадумаров, амалдаги ҳукуматни Конституция ва фуқароларнинг ҳуқуқларини бузаётгани учун танқид қилиб келган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ