Қирғизистонда ун ва буғдой экспорти тақиқланди

Қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳсулотлар нархини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Қирғизистон ҳукумати олти ойга мамлакатдан ун ва буғдой олиб чиқишни тақиқлашга қарор қилди.

Вазирлар Маҳкамаси 22 сентябрда қабул қилган “Қирғизистондан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиш (экспорт)ни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисида”ги қарор 25 сентябрдан кучга кирди.

 

Ўтган ҳафтада Қирғизистонда Қозоғистондан келтириладиган ун нархи сезиларли даражада ошган. Вазирлар Маҳкамаси қозоқ унга нархларнинг юқорилаб кетганига сабаб сифатида “дон маҳсулоти кириб келадиган темир йўлларнинг мавсумий тирбандлиги” келтирган.

Қирғизистон ун ва буғдой импортига қарам мамлакат ҳисобланади. Қозоғистондан йилнинг биринчи ярмида 16 197 тонна ун импорт қилинган. Бу жами импортнинг 88 фоизини ташкил этиб, қолган 12 фоизи Россия улушига тўғри келади. Шунингдек, Қирғизистонга кириб келаётган буғдойнинг 97 фоизи Россияга тўғри келади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ