Жаҳон чемпионати: Қирғизистон полвонлари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

Қирғизистоннинг кураш бўйича миллий терма жамоаси Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни олди.

Қирғизистонлик полвонлар жаҳон биринчилигида ўлка ҳисобига беш медаль олиб келди.

Олтин медални Айсулуу Тинибекова, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олса, кумуш медални Айпери Медет қизи қўлга киритди. Бронза медалга Тайирбек Жумашбек ўғли муносиб деб топилди.

Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербияда ўтказилди. Спортчилар эркин, грек-рим ва аёллар курашида куч синашди. Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Япония эгалласа, иккинчи ўринга АҚШ чиқди.

Бу мусобақа 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани таъминлайдиган мусобақа ҳисобланади. Ҳозирда олимпиада ўйинларига Қирғизистондан умумий беш спортчи йўлланмани қўлга киритди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ