HRW: Қирғизистонда оилавий зўравонлик инқироз даражасига келди

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch (HRW) Қирғизистон ҳукуматига мурожаатида “оилавий зўравонлик масаласини иккинчи ўринга қўйишни бас қилишни” ва бу соҳадаги вазият аллақачон инқирозга айланганини тан олишни сўради.

Баёнотга яқинда Қирғизистоннинг Чуй вилоятида содир бўлган мудҳиш оилавий худкушлик сабаб бўлган.

«Селекционное» қишлоғида истиқомат қилувчи бир аёл узоқ йиллар давомида собиқ эрининг зуғумидан давлат идораларидан бесамар ҳимоя қидирган. Бир неча тажовуз ва зўрлашлардан сўнг яқинда собиқ турмуш ўртоғи уни болаларининг кўз олдида чавақлаб кетиши қирғиз жамиятини жунбушга келтирган.

“Бу ҳолат ҳукуматнинг ҳаракатсизлиги аёлларни жароҳат олиш ва ҳатто ўлим хавфи остида қолаётганини яна бир бор кўрсатмоқда», дейлади HRW баёнотида.

Ҳуқуқбонларга кўра, 2022 йилда Қирғизистонда рўйхатга олинган 6 минг 580 оиладаги зўравонлик ҳолатларидан бор-йўғи 2 минг 709 таси судгача етиб борган.

Аввалроқ аёлнинг собиқ эрига нисбатан икки марта «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, бироқ биринчи ҳолатда «томонларнинг ярашуви» деб жараён тўхтатилган. Иккинчи ҳолатда эса туман суди унга «оилавий шароити» деб шартли жазо қўллаган. Олий суд вазиятни ўрганиш натижаларига кўра эркакка нисбатан шартли жазони қўллаган судьянинг ҳаракатларига баҳо берилишини айтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ