Қирғизистон ва Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотни узлуксиз таъминлаш бўйича келишиб олди

Қирғизистон ва Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар – ғалла, ёғлар, шакар, ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришга келишиб олди. 

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 23 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳукуматлараро кенгашида тегишли келишувга Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари эришган, дея маълум қилди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Сентябрь ойида Қирғизистонда Қозоғистондан келтириладиган ун нархи сезиларли даражада ошган. Жами, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг етти ойида ун нархи икки баробарга ошган.

Ўтган ҳафтада Вазирлар Маҳкамаси қозоқ унга нархларнинг юқорилаб кетганига сабаб сифатида “дон маҳсулоти кириб келадиган темир йўлларнинг мавсумий тирбандлиги” келтирган.

Қирғизистон ун ва буғдой импортига қарам мамлакат ҳисобланади. Қозоғистондан йилнинг биринчи ярмида 16 197 тонна ун импорт қилинган. Бу жами импортнинг 88 фоизини ташкил этиб, қолган 12 фоизи Россия улушига тўғри келади. Шунингдек, Қирғизистонга кириб келаётган буғдойнинг 97 фоизи Россияга тўғри келади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ