АҚШ зонди Бенну астероиди тупроғи намунасини Ерга олиб тушди

АҚШнинг “Осирис-Рэкс” зонди Ерга Бенну астероиди тупроғи намуналарини олиб тушди. Зондининг ерга юмшоқ қўниши 24 сентябрь куни Юта штатидаги саҳрода амалга оширилди. Бу воқеани НАСА жонли тарзда намойиш этди.

Зонд “Атлас V”ракетаси воситасида 2016 йилнинг сентябрида Флориданинг Канаверал космодромидан коинотга олиб чиқилган эди. Зонд олти миллиард километр масофани босиб ўтиб, 2018 йилда Беннуга етиб борди. Дастлаб зонд 500 метрли астероид орбитасини ўрганди, 2,5 йилдан сўнг эса ундан тупроқ намунасини олди ва 2021 йилда уни Ерга жўнатди.

Бенну орбитаси Ер орбитаси билан кесишади ва сайёрамиз учун потенциал хавф туғдиради. НАСА зонди кўмагида олимлар бу астероиднинг шакли ҳақида маълумотларга эга бўлди ва у яҳлит катта тошдан эмас, балки тош бўлакларининг зич уюмидан иборат эканини аниқлади. Бундан олдин Япония зонди ҳам 2010 ва 2020 йилларда астероиддан тупроқ намуналарини олиб тушган эди.

Бенну астероиди икки миллиард йил олдин пайдо бўлган, бироқ унинг тупроқ намунаси олинган энг сўнгги қатлами юз миллион йил ёки 10 минг йил олдин шакллангани таҳмин қилинади. Астероид тупроғи намунасининг ўрганилиши Ердаги органик моддалар ўзга сайёрларга мансуб бўлиши эҳтимоли тўғрисидаги гипотезани текширишга, Қуёш системаси қандай шакллангани ва ривожланганини тушунишга ёрдам беради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ