«Бутун Қирғизистон» мухолифат партиясини таъқиб қилиш давом этмоқда

Миллиятчи руҳдаги партиянинг яна бир фаоли Замирбек Шамшидин уғли тергов даврига ҳибсга олинди.

Адвокати Алманбет Бексултановнинг сўзларига кўра, Замирбек аввал ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга оммавий чақириқда айбланган. Бироқ, 13 сентябрдаги Бишкек шаҳар суди биноси ёнида сиёсатчи Адахон Мадумаров тарафдорлари митинг ўтказган, унда Замирбек ҳам қатнашган. Шундан сўнг, ушбу айблов оммавий тартибсизликларни уюштириш айбловига ўзгартирилди.

“Бутун Қирғизистон” партияси аъзоси Замирбек Шамшидин ўғли Бишкекдаги Первомайский туман суди қарори билан тергов даврига 20 октябрга қадар ҳибсга олинган.

“Бутун Қирғизистон” партияси ва унинг Жўқорғу Кенешдаги фракцияси раҳбари Адахан Мадумаров ҳибсга олинган эди. Ўша куни суд депутатни 24 октябргача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги сиёсатчи давлатга хиёнатда гумон қилинаётганини билдирган.

«Бутун Қирғизистон» миллатчи руҳидаги сиёсий партия бўлиб, унга 2006 йилда асос солинган. Партияга Хавфсизлик кенгашининг собиқ раиси Адахан Мадумаров етакчилик қилмоқда. У 2011, 2017 ва 2021 йилларда Қирғизистон президентлигига ўз номзодини қўйган ва иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ