Бишкекдаги 1-сонли гимназия-интернати ходимлари бутунлай ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди. Байсалов бу воқеаларни «фавқулодда ҳолат» деб атади ва ҳар қандай вазиятда болаларнинг намойишларда иштирокини қоралади. “Мактабнинг бутун жамоаси ишдан олинди. Биз уларни бошқа мактабларга ажратиб, иш билан таъминламоқчи эдик, аммо бу фавқулодда вазиятдан кейин ҳамма ходим ишдан бўшатилди. Мактаб қолади, болаларга янги ўқитувчилар…
Батафсил...Oy: Aprel 2023
Журналист Семетей Талас уулу экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топилди
18 апрель куни Бишкекнинг Первомайский туман суди журналист Семетей Талас уулуни экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топди. Бу ҳақда Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди. Суд уни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди, бироқ бир йил муддатга синов назорати тайинлаб, жазодан озод қилди. Журналистнинг бу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят қилиш ёки бермаслигини ҳозирча билмаслигини айтди. 2022 йил февраль ойида…
Батафсил...Қирғизистонда Тўқмоқ шаҳри ҳокими ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Тўқмоқ шаҳар ҳокими Урмат Самаевни қўлга олди. Ушбу маълумотни Давлат қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлади. Самаев “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида қўзғатилган коррупция иши бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. ОАВ хабарига кўра, дастлабки зарар 130 миллион сомдан ортиқни ташкил қилади. “Самаевнинг “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида барқарор коррупция схемасини ташкил этишга алоқадорлиги аниқланди. Жумладан, Тўқмоқ шаҳридаги хусусий…
Батафсил...Шаҳар суди Бишкек марказида митинглар ўтказишга қўйилган тақиқни ўз кучида қолдирди
Бишкек шаҳар суди адвокат Бақтибек Жумашевнинг туманда митинглар ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги Первомай туман судининг қарори устидан берган шикоятини кўриб чиқишни рад этди. Бу ҳақда Жумашев Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Жумашевга кўра, у 3 апрель куни суд пойтахтнинг Первомай тумани маъмуриятининг тинч йиғилишлар ўтказишни чеклаш ҳақидаги қарорини қонуний, деб тан олгани хақида янгиликлар орқали билган. Адвокатга кўра, у эртаси куни суд…
Батафсил...Ала-Арча миллий боғида “сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази” қурилади
13 апрель куни Қирғизистон Туризм департаменти ва «Ала-Арча» миллий боғи раҳбарияти томонидан “тегишли инвестор”га туристларга хизмат кўрсатиш маркази қуриш учун ер участкалари кўрсатилди. Бу ҳақда 13 апрель куни Туризм департаментида маълум қилинди. Режалаштирилган туристларга хизмат кўрсатиш маркази ошхона, намозхона, замонавий ҳожатхона, туристик ахборот маркази ва сайёҳларга эсдалик совғаларини тақдим этиш жойи каби компонентларни ўз ичига олади. Бироқ, инвесторнинг маълумотлари ва…
Батафсил...«Аю» спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания мусодара қилинади
14 апрель куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Аю» компанияси давлат мулкига ўтишини маълум қилди. Жапаров мамлакатдаги энг йирик алкоголь ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган «Аю» компаниясини солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва алкоголь контрабандасида айблади. Президентга кўра, компания 12 минг соҳта акциз ва контрабанда йўли билан олиб кирилган олиб келинган спиртли ичимликларни чиқариб, 275 тонна маҳсулот билан ушланган. Буларнинг барчаси 40 миллион…
Батафсил...Кампиробод иши: Суд бир нечта айбланувчиларни уй қамоғига озод қилди
Суд қарори билан парламентнинг собиқ депутати Асия Сасиқбоева, Қирғизистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Мамбетжунус Абилов, Конституциявий суднинг собиқ судьяси Клара Сооронқулова, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева уй қамоғига озод қилинди. Бундан ташқари, суд фаоллар Улуқбек Маматаев ва Таалайбек Мадаминовга нисбатан ҳам худди шундай қарор чиқарган. Озодлик радиосининг қирғиз хизматига кўра, фаол Чингиз Капаров ҳам уй қамоғига озод этилган. 11 апрель куни…
Батафсил...Қирғизистонда юқумли бўлмаган касалликлар бўйича тадқиқот олиб борилади
Қирғизистонда май ойида юқумли бўлмаган касалликлар бўйича миллий тадқиқот ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Республика бўйича миллий сўров 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 2800 кишини қамраб олади. Тадқиқот уч босқичдан иборат бўлади: ЙБК билан боғлиқ хулқ-атвор хавф омилларини баҳолаш учун сўров иштирокчилари; антропометрик ўлчовларни ўтказиш, юрак-қон томир тизимининг кўрсаткичлари; қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини ўлчаш Сўров Соғлиқни сақлаш вазирлиги…
Батафсил...Қирғизистонлик аёллар уларни Ироқ қамоқхонасидан ватанларига қайтаришни сўрамоқда
Ироқ қамоқхоналарида қолаётган 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган қирғизистонлик аёлларнинг сўзларига кўра, улар 2017 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. Маҳкумалар 10-20 йилга, баъзилари ҳатто умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ўлим жазосига ҳукм қилинган қирғиз аёлларининг жазоси кейинроқ енгиллаштирилган. Маълум бўлишича, маҳкумалар айнан нимада айбланаётганини ҳам билишмайди. Бироқ, жазо терроризм билан боғлиқ эканлигини тушунишади. Онда-сонда Қирғизистондаги яқинлари билан боғланиб турадиган маҳкумалар Бағдоднинг…
Батафсил...Қирғизистонда қозоғистонлик собиқ полиция бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича иш очилди
Қирғизистонда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти полиция бошқармаси собиқ бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича жиноий иш очилди. Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевнинг маълум қилишича, иш давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича очилган. Мулозимга кўра, собиқ полиция бошлиғини қидириш ишларида ёрдам сўраб Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам сўров юборилган. Таҳминан 23 март куни собиқ полиция бошлиғи Қозоғистонни Қирғизистон чегараси орқали тарк…
Батафсил...Ўзбекистон ва Қирғизистон “Шимолий Сўх” газ сақлаш тизимини қайта тикламоқчи
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ Боткен вилоятининг Қадамжой туманида “Шимолий Сўх” табиий газни сақлаш тизимини қайта тиклаш юзасидан биринчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” маълум қилди. 10 апрель куни ўтган учрашувда ҳар икки давлат Энергетика вазирликлари мутахассислари газни сақлаш тизимни қайта тиклаш лойиҳаси юзасидан “йўл харитаси”ни муҳокама қилган. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ табиий газни сақлаш бўйича…
Батафсил...Қирғизистонлик Байрактар дрон операторлари Туркияда малака оширди
Қирғизистонлик Байрактар Акинжи дрон операторлари Туркияда малака оширди. Бу ҳақда Байкар ўзининг Твиттерида маълум қилди. Байкар баёнотида, “Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва Байрактар Акинжи билан бирга ватанига хизмат қиладиган барча турк, озарбайжон ва қирғиз битирувчиларни табриклайман” дейилади. Байкар – 1984 йилда тадбиркор Ўздемир Байрактар томонидан асос солинган турк самолёт ишлаб чиқарувчи компания. 2000 йилдан бошлаб у самолётсозлик соҳасида, хусусан, учувчисиз учиш…
Батафсил...Бишкекда компьютер клуби номи остида ишлаган модель веб-камера студияси аниқланди
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси веб-камера студиялари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. 6 апрель куни ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари Бишкекда компьютер клуби ниқоби остида ишлаган веб-камера студияси манзилини аниқлади. Ҳужжатларга кўра эр-хотин номида бўлган жарага олинган уйда 30 та компьютер топилган, улардан саккизтаси биринчи қаватдаги залда, яна…
Батафсил...Абдулла Қодирийга қарши ким кўрсатма берган?
Ўнинчи апрель буюк адиб, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий(Жулқунбой) нинг туғилган куни. Абдулла Қодирий (Жулқунбой) – ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, ўзбек романчилиги асосчиси. 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрининг Эскижўва маҳалласида туғилган. Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрь куни уйидан НКВДчилар томонидан олиб кетилган. Рўзани тутманглар чунки Муҳаммад, Араб саҳросида оч қолган киши. Қорни…
Батафсил...Россиядаги қирғизистонлик муҳожирлар фирибгарлардан шикоят қилмоқда
Россиядаги қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари мамлакатда вақтинчалик рўйхатдан ўтишни таклиф қилаётган фирибгарлардан шикоят қилмоқда. Муҳожирларга кўра, «фирибгар воситачилар»га Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтиш учун пул тўланади, аммо текширилганда муҳожирлар маълумотлар базасидан чиқмайди. Натижада хорижликлар полиция томонидан ушланиб, рўйхатдан ўтмагани учун жаримага тортилади ва Россиядан депортация қилинади. Асли қирғизистонлик жабрланганлардан бирининг айтишича, муҳожир фирибгарларга сохта рўйхатга олиш учун 15 минг…
Батафсил...Қирғизистон апрель инқилобининг 13 йиллигини нишонламоқда
7 апрель куни Қирғизистонда апрель инқилобига 13 йил тўлди. Ата-Бейитда президент Садир Жапаров, собиқ президент Сооронбай Жеенбеков ва бошқа расмий шахслар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Улар 2010 йил апрель халқ инқилобида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Бишкекда ушбу санага бағишланган хотира маросими бўлиб ўтди. Апрель воқеалари иштирокчилари ва қурбонларнинг яқинлари Қирғизистон парламенти биноси ёнида 2002 йилдаги Ақси ва 2010…
Батафсил...Парламент депутатлари Бишкек мэрини бевосита сайлашга оид қонун лойиҳасини рад этишди
Қирғизистон парламенти депутатлари Бишкек шаҳрига мэрни тўғридан-тўғри сайлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, мазкур ташаббус депутатлардан 13 нафари томонидан ёқланган, 38 нафар депутат эса бунга қарши чиққан. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Жўғўрқу Кенешдаги “Альянс” фракцияси Бишкек мэрини бевосита сайлашга оид қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун олиб чиққан эди. Қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири бўлган депутат…
Батафсил...Мустақил журналист Шоҳида Ёқуб Ўзбекистонга киритилмади
Шу йилнинг 3 апрель куни Лондондан Тошкентга учиб борган мустақил журналист ва ҳужжатли кино продюсери Шоҳида Ёқуб (Тўлаганова) Ўзбекистонга киритилмади. Британ фуқаролигига эга асли ўзбекистонлик Шоҳида Ёқубнинг Озодликка айтишича, Тошкент аэропорти расмийлари унинг нима учун мамлакатга киритилмагани юзасидан ҳеч қандай тушунтириш беришмаган: – Сешанба куни мен икки фарзандим билан “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг Лондон-Тошкент рейсига миниб, Тошкентга эрталаб қўндик. Паспорт назорати…
Батафсил...Қирғизистонда 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди
Чоршанба куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида 300 мегаватт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. «Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Иссиқкўл вилоятига келди. Иш сафари доирасида у 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши учун капсула ётқизишда иштирок этди. Жапаровнинг маросимда таъкидлашича, энергетика соҳасида катта салоҳиятга эга…
Батафсил...Бир ҳафтада ўнлаб қирғизистонликлар Россиядан депортация қилинди
Ўтган бир ҳафта ичида Қирғизистоннинг 136 нафар фуқароси иммиграция қонунчилигига риоя қилмагани учун Россиядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълум қилди. Расмий хабарга кўра, яна 100 га яқин қирғизистонлик Сахаровадаги вақтинчалик ҳибсхонада худди шу асосда сақланмоқда. Қирғизистонлик муҳожирлар орасида Россияда олти ой ёки бир йил ҳужжатсиз, рўйхатдан ўтмасдан юрганлар ҳам бор.…
Батафсил...