Россия Давлат Думасининг раиси Вячеслав Володин Москвада Қирғизистон парламенти раиси Нурланбек Шакиев билан учрашуви чоғида “чет эл аралашуви” масаласини кўтарди. Володин бу борада Бишкекка Москва тажрибасини қўллаш фойдали бўлишини айтди. Дума расмий сайтида билдирилишича, Володин: “Россия билан Қирғизистон чет элдан аралашувга қарши чора-тадбирлар белгиланган қонунлар масаласида ўзаро тажриба алмашади. Бу борада Россияда самарали ишлаётган қонунлар қабул қилинган. Ҳозирги кунда дунёнинг қатор…
Батафсил...Kun: 27.04.2023
Суд Қирғизистонда “Азаттиқ” радиоси фаолиятини чеклади
Бишкек Ленин туман суди ҳаками Чўлпон Каримбаева, Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг “Азаттиқ медиа” муассасасига нисбатан шикоятини қаноатлантирган. 27 апрел куни бўлиб ўтган сўнгги суд жараёнида “Азаттиқ” адвокатлари нутқ сўзлаб, вазирлик аризасини рад этишга чақиришган. Суд мажлисида Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Аида Салянова, қатор фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этган. “Юз фоиз оқилона қарор…
Батафсил...Қирғизистоннинг энг йирик “Қумтор” олтин кони акцияларининг юз фоизи ҳукуматга ўтди
“Қумтор Оперейтинг компани” ёпиқ ҳиссадорлик жамияти акцияларининг юз фоизи Қирғизистон ҳукумати ихтиёрига ўтказилди. Бу ҳақда Министрлар кабинети 25 март куни қарор чиқаргани тўғрисида ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди. Расмий билдирувда таъкидланишича, ҳукумат қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳалар “Қумтор Оперейтинг компани” орқали амалга оширилади. Шунинг учун ҳам ширкат акцияларини тўлиғича ҳукумат тасарруфига олишга қарор қилинган. Қарорга асосан Давлат…
Батафсил...Кампиробод иши бўйича айбланувчиларга янги айбловлар илгари сурилди
Кампиробод иши бўйича судланувчиларга яна бошқа айблов қўйилди. Бу сафарги айблов Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326 ва 327-моддалари бўйича – “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш” ва “Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга оммавий чақириқ”. Бу ҳақда Озодликка ҳибсдаги фаоллардан бири Али Шабданнинг турмуш ўртоғи Нурайим Сийдигалиева маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ишга Али Шабдан томонидан эълон қилинган Facebookдаги бир нечта эски…
Батафсил...