Қирғизистонда 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

Чоршанба куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида 300 мегаватт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Иссиқкўл вилоятига келди. Иш сафари доирасида у 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши учун капсула ётқизишда иштирок этди.

Жапаровнинг маросимда таъкидлашича, энергетика соҳасида катта салоҳиятга эга бўлган республика мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаяпти. «Биз қуёш, геотермал, шамол ва биогаз технологияларидан тўлиқ фойдаланмаяпмиз. Қайта тикланадиган энергия манбаларининг янги технологиялари ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаи ҳисобланади. Бу истеъмолчилар учун арзон, энг муҳими, атроф-муҳит ва саломатликка ижобий таъсир кўрсатади”, – дея бош вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳукумат матбуот хизмати.

Жапаров, шунингдек, ушбу қуёш электр станциясининг қурилиши давлат-хусусий шерикликнинг биринчи қўшма яшил лойиҳаси бўлишини таъкидлади. «Лойиҳани амалга оширишда давлат томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилди: ер участкаси ажратилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланди ва имзоланди, молиялаштириш манбалари белгиланди. Электр станциясини қуриш учун ҳамма нарса тайёр», – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ