Контрабандачиликда айбланган оила Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорига айланди

Марказий Осиёда коррупционер божхона расмийлари билан тил бириктириш орқали улкан савдо империясини қурган Ҳабибула Абдуқодир оиласи юзлаб миллион доллар пулларни хорижга олиб чиқиб ювишда айбланди ва фош бўлди. Президент Мирзиёев ҳукумати уларни қучоқ очиб кутиб олиши ортидан оиланинг савдо бизнеси эндиликда Ўзбекистонда ҳам гуллаб-яшнамоқда. Абдуқодирлар оиласи қўшни Қирғизистондаги коррупционер амалдорлар билан ҳамкорлик туфайли юзлаб миллион доллар пул ишлаган. Президент Мирзиёев…

Батафсил...

Ироқ қамоқхонасидаги хорижлик аёллар, жумладан, ўзбеклар очлик эълон қилишди

Ироқда террорчиликда гумонланиб қамоқда сақланаётган чет эллик аёллар гуруҳи очлик эълон қилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Бағдоддаги “Русафа” қамоқхонасида ўтирган қирғиз аёллари маълум қилди. Кавказ.Реалии лойиҳасининг хабар беришича, очлик эълон қилганлар орасида Ўзбекистон, Доғистон, Чеченистон, Россия, Озарбайжон, Туркия фуқаролари ҳам бор. Улар ўзларига билдирилган айбловлар бекор қилинишини ва ватанларига қайтарилишларини талаб этмоқда. Қамоқхонадаги аёллар очлик эълон қилгани ва уларнинг…

Батафсил...

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини «Азаттиқ» бўйича суд қарорини бекор қилишга чақирди

Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) суднинг «Азаттиқ Медиа»ни ёпиш ҳақидаги қароридан хавотир билдирди. “Қирғизистоннинг энг машҳур ва ишончли ахборот манбаларидан бири бўлган «Азаттиқ» радиосининг ёпилиши мамлакат мустақил оммавий ахборот воситалари учун даҳшатли сигнал бўлиб, ҳукумат ўз давлатини қайси йўналишда давом эттирмоқчи экани борасида жиддий саволлар туғдиради”, дейди қўмитанинг Европа ва Марказий Осиё дастури координатори Гулноза Саид. «Ҳокимият бу…

Батафсил...

Шойгу: Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширади

Афғонистондаги вазият фонида Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базалари ҳамда инқирозга қарши курашувчи бошқа кучларнинг жанговар тайёргарлигини оширмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида маълум қилди. Шойгунинг таъкидлашича, «ИШИД» ва «Ал-Қоида» халқаро террорчилик ташкилотлари фаоллашиб бораётган Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашмоқда, диний радикализм мафкураси сингдирилмоқда, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятлар авж олмоқда. Унинг таъкидлашича,…

Батафсил...