Қирғизистонлик Байрактар дрон операторлари Туркияда малака оширди

Қирғизистонлик Байрактар Акинжи дрон операторлари Туркияда малака оширди. Бу ҳақда Байкар ўзининг Твиттерида маълум қилди.

Байкар баёнотида, “Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва Байрактар Акинжи билан бирга ватанига хизмат қиладиган барча турк, озарбайжон ва қирғиз битирувчиларни табриклайман” дейилади.

Байкар – 1984 йилда тадбиркор Ўздемир Байрактар томонидан асос солинган турк самолёт ишлаб чиқарувчи компания. 2000 йилдан бошлаб у самолётсозлик соҳасида, хусусан, учувчисиз учиш аппаратларини (УУП) яратиш ва ишлаб чиқаришда иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил кузида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўзининг Facebookдаги саҳифасида “Байрактар Акинжи” учувчисиз учиш аппарати ёнидаги суратни жойлаган эди. У суратда «Акинджи» бизники. Раҳмат сизга қардош халқ”, дея изоғ қолдирди.

Аввалроқ турк ОАВлари Қирғизистон ҳукумати Туркиянинг ASELSAN мудофаа корпорацияси билан iHTAR учувчисиз учиш аппаратларига қарши кураш воситаларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ