Қирғизистонда қозоғистонлик собиқ полиция бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича иш очилди

Қирғизистонда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти полиция бошқармаси собиқ бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича жиноий иш очилди. Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевнинг маълум қилишича, иш давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича очилган.

Мулозимга кўра, собиқ полиция бошлиғини қидириш ишларида ёрдам сўраб Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам сўров юборилган.

Таҳминан 23 март куни собиқ полиция бошлиғи Қозоғистонни Қирғизистон чегараси орқали тарк этиб, сўнг Туркияга учиб кетгани ҳақида хабар тарқалди.

МХХ чегара хизмати Олмаота вилояти полиция бошқармасининг собиқ бошлиғи Серик Қудебаев Қозоғистон давлат чегарасини назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтмаганини маълум қилди. МХХга кўра, Қудебаев чегарани тоғлар орқали кесиб ўтган бўлиши мумкин.

Олмаота вилояти полиция бошқармасининг 58 ёшли собиқ бошлиғи Қудебаев 2022 йил январь воқеалари бўйича айбланмоқда. У 3 апрель куни судга келмаганидан сўнг, халқаро қидирувга берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ