13 апрель куни Қирғизистон Туризм департаменти ва «Ала-Арча» миллий боғи раҳбарияти томонидан “тегишли инвестор”га туристларга хизмат кўрсатиш маркази қуриш учун ер участкалари кўрсатилди. Бу ҳақда 13 апрель куни Туризм департаментида маълум қилинди.
Режалаштирилган туристларга хизмат кўрсатиш маркази ошхона, намозхона, замонавий ҳожатхона, туристик ахборот маркази ва сайёҳларга эсдалик совғаларини тақдим этиш жойи каби компонентларни ўз ичига олади.
Бироқ, инвесторнинг маълумотлари ва лойиҳага қанча сармоя киритилиши ҳақида хабар берилмаган.
Миллий боғ ҳудудидаги эски икки қаватли тоғ лагери ўрнига янги замонавий меҳмонхона мажмуаси қуриш мақсадида бузиб ташланаётгани аввалроқ маълум бўлган эди. Бунинг учун у ерда аллақачон чуқур қазиш бошланган.
«Ала-Арча» табиий боғи Бишкекдан 17 км узоқликда, 1600-4800 м баландликда жойлашган бўлиб, 16 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллайди. У 1972-1982 йилларда Ала-Арча дарасининг бетакрор ландшафтини сақлаб қолиш ва уни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилган.