Қирғизистонда юқумли бўлмаган касалликлар бўйича тадқиқот олиб борилади

Қирғизистонда май ойида юқумли бўлмаган касалликлар бўйича миллий тадқиқот ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Республика бўйича миллий сўров 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 2800 кишини қамраб олади. Тадқиқот уч босқичдан иборат бўлади: ЙБК билан боғлиқ хулқ-атвор хавф омилларини баҳолаш учун сўров иштирокчилари; антропометрик ўлчовларни ўтказиш, юрак-қон томир тизимининг кўрсаткичлари; қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини ўлчаш Сўров Соғлиқни сақлаш вазирлиги…

Батафсил...

Қирғизистонлик аёллар уларни Ироқ қамоқхонасидан ватанларига қайтаришни сўрамоқда

Ироқ қамоқхоналарида қолаётган 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган қирғизистонлик аёлларнинг сўзларига кўра, улар 2017 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. Маҳкумалар 10-20 йилга, баъзилари ҳатто умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ўлим жазосига ҳукм қилинган қирғиз аёлларининг жазоси кейинроқ енгиллаштирилган. Маълум бўлишича, маҳкумалар айнан нимада айбланаётганини ҳам билишмайди. Бироқ, жазо терроризм билан боғлиқ эканлигини тушунишади. Онда-сонда Қирғизистондаги яқинлари билан боғланиб турадиган маҳкумалар Бағдоднинг…

Батафсил...

Қирғизистонда қозоғистонлик собиқ полиция бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича иш очилди

Қирғизистонда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти полиция бошқармаси собиқ бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича жиноий иш очилди. Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевнинг маълум қилишича, иш давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича очилган. Мулозимга кўра, собиқ полиция бошлиғини қидириш ишларида ёрдам сўраб Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам сўров юборилган. Таҳминан 23 март куни собиқ полиция бошлиғи Қозоғистонни Қирғизистон чегараси орқали тарк…

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Шимолий Сўх” газ сақлаш тизимини қайта тикламоқчи

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ Боткен вилоятининг Қадамжой туманида “Шимолий Сўх” табиий газни сақлаш тизимини қайта тиклаш юзасидан биринчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” маълум қилди. 10 апрель куни ўтган учрашувда ҳар икки давлат Энергетика вазирликлари мутахассислари газни сақлаш тизимни қайта тиклаш лойиҳаси юзасидан “йўл харитаси”ни муҳокама қилган. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ табиий газни сақлаш бўйича…

Батафсил...