Аҳси туманида чорва молларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Давлат чегара хизмати хабар берди. 5 сентябрь куни Аҳси тумани Таза-Сув ҳудудидаги чегарачилар Хундай Портер русумидаги автомобиль ёнидан давлат чегарасидан олиб ўтишга тайёрлан бешта қорамолни топишган. 7-сентабрь куни Аҳси туманининг яна бошқа ҳудудида Ҳундай Портер русумидаги автомобиль қўлга олинган. Унинг ҳайдовчиси 10 бош…
Батафсил...Oy: Sentabr 2020
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар 15 сентябрдан қайта бошланиши кутилмоқда
“Худо хоҳласа 15 сентябрдан бошлаб парвозлар йўлга қўйилади. Ҳозир музокаралар ўтказилмоқда”, -деди Қурманбек Акишев. Унга кўра, айни пайтда Қозоғистон билан ҳам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги авиапарвозлар бир неча ой олдин тўхтатиб қўйилган эди.
Батафсил...Россияга Қирғизистондан кимлар кетиши мумкин?
Қирғизистон аста-секин бошқа мамлакатларга парвозларни тикламоқда. Сентябр ойида Россия билан 20 та рейс амалга оширилди. 21 август куни 32 мамлакатга ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Ҳозирда бир қатор қирғизистонликларга Россияга киришга рухсат берилган. Улар: – Россия фуқаролигига эга бўлганлар, – Россияда яқин қариндошлари бўлганларга (фарзандлари, турмуш ўртоқлари, ота-оналарини кўриш учун), – тиббий ёрдамга…
Батафсил...Кун сурати: Ўқитувчининг уйида таълим олаётган болалар
Қирғизистонда жорий ўқув йилида фақат биринчи синф ўқувчилари мактабга боришди. Шу кунларда кўплаб мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар масофадан туриб ўқитиш болалар учун ноқулай эканлигини айтмоқдалар. Ушбу вазиятни тасвирлаган фото интернетда пайдо бўлди. Унда ўқувчиларини онлайн ўқитиш имконияти бўлмаган ўқитувчи уйида ўқитаётгани кўрсатилган. Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ақилбек Ўрўзматов ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилаётганини айтди. Унинг…
Батафсил...Жалолободда болалар боғчаларининг ишлашига рухсат берилди
Жалолободдаги хусусий болалар боғчаларининг фаолиятига шаҳар штаби томонидан рухсат берилди. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, болалар боғчалари санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда гуруҳдаги болаларнинг сонини12 тадан оширмаслиги керак. Шунингдек шаҳардаги муниципал болалар боғчалари кейинги ҳафтадан очилиши режалаштирилмоқда. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун болалар сони чекланади.
Батафсил...Ўш шаҳридаги «Хувайдо» масжидининг бош имомига автомобиль совға қилинди
Бугун, 7 сентябр куни Ўш шаҳрининг мусулмонлари қозиси Убайдулла Сарибаевнинг ташаббуси билан «Ҳувайда» жоме ъмасжиди бош имом-хатиби Баҳром қори Абдуллажановга маҳаллий ҳомий томонидан совға сифатида «Матиз» автомашинаси топширилди. Бундай машина Баҳром қорининг дин учун кўп йиллар давомида ишлаганлиги ва бир қатор шогирдлар тайёрлаб келганлиги учун берилган. Шуни таъкидлаш керакки, Баҳрам қори Абдуллажонов Қуръонни (Ҳофиз) ёд олган ва 11 йил давомида…
Батафсил...Қирғизистоннинг қарзи 5 миллиард долларга яқинлашди
Қирғизистоннинг давлат қарзлари ҳажми (ташқи ва ички) 4 миллиард 824,01 миллион долларга етди. Бу миллий валютада 270 миллиард 268,71 миллион сомни ташкил қилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди. Қарзлар тўғрисидаги сўнгги маълумотлар жорий йилнинг 30 июлидан бошлаб янгиланди. Хорижий қарзлар давлат кредитларининг 86,4 фоизини ташкил этиб, 4 миллиард 169,6 миллион долларни (320 миллиард 039,21 миллион сом) ташкил этди. Ички…
Батафсил...Ўшда ноқонуний қурол сақлаганларни аниқлаш бўйича икки кунлик рейд ўтказилди
Ўш вилоятида «Арсенал» деб номланган икки кунлик махсус рейд ўтказилиб, ноқонуний қурол сақловчиларни аниқлаш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Ўш ИИБ матбуот котиби Жениш Аширбаев маълум қилди. Унга кўра, рейд давомида ноқонуний равишда қурол сақлаган фуқаро ушланиб, жаримага тортилди. «Сайлов туфайли ташвиқот ишлари якунлангунига қадар ўқ-дорилар дўконларини вақтинчалик ёпиш бўйича ишлар олиб борилди. Ҳудудларда махсус рухсатномалар билан қурол олганларга яна…
Батафсил...Сайлов арафасида қурол дўконлари фаолияти тўхтатилади
Сайловолди ташвиқот ишлари бошлангани муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ов, хизмат ва фуқароларга тегишли қуролларнинг эгалари ва фойдаланувчиларини текширишни бошлади. ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, қўриқлаш агентликлари ва уларнинг филиаллари ҳужжатлари тўлиқ текширувдан ўтказилади. «Қурол олиб юриш, сақлаш ва фойдаланишга оид…
Батафсил...Қирғизистонда аҳолининг 76 фоизигина электр энергияси билан тўлиқ таъминланган
Айни пайтда Қирғизистон аҳолисининг атиги 76 фоизи электр энергияси билан тўлиқ таъминланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг барча қишлоқлари электр энергиясига уланган. Бироқ аҳолининг 76 фоизигина электр энергиясидан тўлақонли фойдаланиш имкониятига эгалиги айтилмоқда. Шунингдек, қирғизистонликларнинг бешдан бир қисми иситиш ва овқат тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланиши ёзилмоқда.
Батафсил...5 ой давомида Қирғизистоннинг Эрон билан товар айланмаси 46,8 фоизга камайди
Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлама савдо айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йил январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Қирғизистон ва Эрон ўртасидаги савдо айланмаси январь-май ойларида 9,5 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 46,8 фоизга кам. 5 ойда (январь-май)…
Батафсил...5 ой давомида Қирғизистоннинг Ҳиндистон билан савдоси ҳажми 12 фоизга камайди
Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлам савдо айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йил январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Январи-май ойларида Қирғизистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо айланмаси 15 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 12 фоизга кам. 5 ой ичида…
Батафсил...Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Қарқира» назорат-ўтказиш пункти ҳам фуқаролар учун очилди
Бугун Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Қирғизистон ва чегарасида жойлашган «Карқира» назорат-ўтказиш пункти қайта иш бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар бермоқда. Чегара божхона пости эрталаб соат 8.00 дан кечки 18.00 гача ишлайди, шу вақт ичида фуқаролар, транспорт воситалари, юклар, товарлар ва ҳайвонлар ўтиши мумкин. Шунингдек, Чегара хизмати фуқароларни Қозоғистонга саёҳат пайтида Қозоғистон томони томонидан қўйилган чекловлар билан танишишга чақирди.…
Батафсил...Қирғизистонда тожливирусдан 40 000 га яқин бемор тузалди
Қирғизистонда 7-сентябр ҳолатига кўра 55 та янги тожливирус касаллиги қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, касаллик юқтирганларнинг умумий сони 44 минг 458 нафарга этган. Айни пайтда 601 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатор даволанишда 3004 бемор бор. Сўнгги 24 соат ичида вирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Сўнгги кун давомида 134 бемор COVID-19 дан даволанди. Тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 39 960 кишини ташкил…
Батафсил...Сом ҳақида қизиқарли фактлар
Сом — Қирғизистон Республикаси пул бирлиги. 1993-йилнинг 10 майида муомалага киритилган. 1 сом – 100 тийинга тенг. Халқаро ифодаси K.1S. 1, 5, 10, 20, 50, 100, 200, 500, 1000, 2000, 5000 номиналдаги банкнотларда чиқарилган. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари 78 сом (2020, сентябрь.). Узпресс нашри миллий валюта ҳақидаги қизиқарли фактларни тақдим этади. 1. Сом 1993 йил 14 май…
Батафсил...Ўқувчиларнинг кузги, қишки ва баҳорги таътилларнинг жадвали эълон қилинди
Таълим ва фан вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун таътилнинг тахминий санасини эълон қилди. Унга кўра, мактаблар кузги таътилга 2-ноябрдан 9-ноябргача ёпиқ бўлади. Аниқроғи, улар бир ҳафта дам олишади. Қишки таътил одатдагидек 2020-йилнинг 30-декабридан 2021-йилнинг 11-январигача давом этади. Ва баҳорги таътил 2021-йилнинг 22-мартидан 30-мартигача деб белгиланган. Ёзги таътил 25- майда бошланиши кутилмоқда. «Учинчи чоракда биринчи синф ўқувчилари учун қўшимча таътил вақти…
Батафсил...Бир кунда 222 нафар бемор COVID-19 дан соғайди
5-сентябр ҳолатига тожливирус инфекциясининг 89 та янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди. Янги ҳолатларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши: Бишкек – 14; Ўш – 1; Чуй вилояти – 9; Ўш вилояти – 13; Талас вилояти – 4; Норин вилояти – 1; Иссиқкўл вилояти – 18; Жалолобод вилояти – 10; Боткен вилояти – 19. Мамлакатда COVID-19 касаллиги билан қайд…
Батафсил...Россия, Қирғизистон ва Арманистонга COVID билан касалланмаганлар учун чегараларни очиш таклиф қилинмоқда
Қирғизистон, Россия ва Арманистон рақамли ташаббуслар жамғармасининг тожливирус билан касал бўлмаган фуқаролар учун чегараларни очиш бўйича пилот лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕАИИ) бошқарув раиси ўринбосари Тигран Саркисян маълум қилди. У Спутник ахборот агентлигида «Тожливирус муаммосини ҳал қилиш бўйича Eвроосиё тараққиёт банкининг тожливируси» деб номланган видео кўприкнинг доирасида сўзга чиқди. Саркисяннинг сўзларига кўра, фонд инфекция юқтирмаган одамларнинг…
Батафсил...Қирғизистонга келиш ва кетиш бўйича доимий халқаро авиақатновлар рўйхати
Айни пайтда Қирғизистонда олти авиакомпания бешта йўналишда мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги ўзининг расмий сайтида маълум қилди. Маҳаллий Avia Traffic компанияси ҳафтасига икки марта Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларигача парвоз қилмоқда. Шунингдек Pegasus Airlines билан Turkish Airlines ҳафтада бир марта Истанбулдан Бишкекка келиб кетмоқда. Дубайга бормоқчи бўлганлар Fly-Dubai хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Air Arabia Шаржа — Бишкек…
Батафсил...Россиядан келган кўнгилли шифокорлар қайта кетолмаяпти
Қирғизистонга июль ойида тожливирус авж олиб, мутахассислар етишмаётганида Россиядан ихтиёрий равишда келиб, «қизил зоналар» да ишлаган шифокорлар Россияга қайтолмаётганликларини айтишмоқда. Ҳозирда тўққиз нафар шифокор Москва ва Санкт-Петербургдаги ишларидан маошсиз таътилда бўлиб, расмийларнинг қарорини кутишмоқда. Улардан бири Талантбек Ахун ўғли: “Биз келаётганимизда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва ташқи ишлар вазирлиги қайтиб келишимизни айтишган. Қирғизистоннинг турли шаҳарларида, «қизил зоналарда» бу ердаги шифокорлар билан…
Батафсил...