5 ой давомида Қирғизистоннинг Эрон билан товар айланмаси 46,8 фоизга камайди

Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлама савдо айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йил январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қирғизистон ва Эрон ўртасидаги савдо айланмаси январь-май ойларида 9,5 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 46,8 фоизга кам.

5 ойда (январь-май) Эронга бўлган экспортнинг ҳажми 0,8 миллион долларни (2019 йилга нисбатан 92,6 фоизга кам), импорт – 8,7 миллион долларни ташкил этди (2019 йилга нисбатан 30,4 фоиз кўп).

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ