Ўқувчиларнинг кузги, қишки ва баҳорги таътилларнинг жадвали эълон қилинди

Таълим ва фан вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун таътилнинг тахминий санасини эълон қилди.

Унга кўра, мактаблар кузги таътилга 2-ноябрдан 9-ноябргача ёпиқ бўлади. Аниқроғи, улар бир ҳафта дам олишади.

Қишки таътил одатдагидек 2020-йилнинг 30-декабридан 2021-йилнинг 11-январигача давом этади. Ва баҳорги таътил 2021-йилнинг 22-мартидан 30-мартигача деб белгиланган. Ёзги таътил 25- майда бошланиши кутилмоқда.

«Учинчи чоракда биринчи синф ўқувчилари учун қўшимча таътил вақти берилади. Аммо буларнинг барчаси туман ва шаҳар таълим бўлимлари билан келишилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли мактаб ўқувчилари 30-май куни ёзги таътилга чиқишган. Янги ўқув йили биринчи синфдан бошқа синфларга масофавий шаклда бошланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ