Россиядан келган кўнгилли шифокорлар қайта кетолмаяпти

Қирғизистонга июль ойида тожливирус авж олиб, мутахассислар етишмаётганида Россиядан ихтиёрий равишда келиб,  «қизил зоналар» да ишлаган шифокорлар Россияга қайтолмаётганликларини айтишмоқда.

Ҳозирда тўққиз нафар шифокор Москва ва Санкт-Петербургдаги ишларидан маошсиз таътилда бўлиб, расмийларнинг қарорини кутишмоқда.

Улардан бири Талантбек Ахун ўғли:

“Биз келаётганимизда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва ташқи ишлар вазирлиги қайтиб келишимизни айтишган. Қирғизистоннинг турли шаҳарларида, «қизил зоналарда»  бу ердаги шифокорлар билан бир хил маош билан ишладик, энди қайтиб боришни истасак, чегара ёпиқ ва биз қайтолмай қолдик. Ҳукумат берган ваъдасини қачон бажариши номаълум бўлмоқда. «- деди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ