Жалолобод вилоятида Ўзбекистонга ҳайвонлар ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди

Аҳси туманида чорва молларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Давлат чегара хизмати хабар берди.

5 сентябрь куни Аҳси тумани Таза-Сув ҳудудидаги чегарачилар Хундай Портер русумидаги автомобиль ёнидан давлат чегарасидан олиб ўтишга тайёрлан бешта қорамолни топишган.

7-сентабрь куни Аҳси туманининг яна бошқа ҳудудида Ҳундай Портер русумидаги автомобиль қўлга олинган. Унинг ҳайдовчиси 10 бош қорамолни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган. Иккала ҳолатда ҳам чорва молларини давлат чегараси орқали олиб ўтишга уринишлар бўлган. Ҳозирда милиция ушбу ҳолатлар бўйича тергов олиб бормоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ